currencies image

11 797,46 UZS

22,54

usd

currencies image

13 608,37 UZS

20,11

eur

currencies image

139,77 UZS

0,60

ru



АсосийЯнгиликларҚашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди

Қашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди

Ўзбекистон

calendar

29.12.2023

eye

1 222

Қашқадарёда экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигит қамалди

Қашқадарё вилоятида экстремистик ғояларни тарғиб қилган 21 ёшли йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 21 ёшли фуқаро 2018-2023 йиллар давомида доимий яшаш манзилида бўлиши ҳамда 2022 йилнинг июль-ноябрь ойларида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мавсумий ишлаши давомида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат”ва “жиҳод“га чорловчи аудио-видео маърузаларини тинглаб, томоша қилган. Натижада у Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган. Ҳатто унда Сурияга бориб, “жиҳод” қилиш истаги пайдо бўлган ва айни шу мақсадда ижтимоий тармоқлар орқали ўзгалардан керакли маслаҳатларни олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан терроризм ва эктремизмга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Унинг Сурия давлатига кетишининг олди олинди ҳамда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди томонидан ўтказилган суд жараёнларида гувоҳлар ва далилий ашёлар асосида, унинг ноқонуний ҳаракатлари ўз исботини топди.

Суд ҳукмига кўра, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: