Life Style
12.10.2024
555

Семизлик — кўплаб хавфли касалликларни келтириб чиқарувчи омил. Мутахассислар ортиқча вазн юзага келишига асосан носоғлом турмуш тарзи, жумладан, нотўғри овқатланиш сабаб бўлишини таъкидлайди.
Бу борада Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг алоҳида тавсиялари ҳам бор. Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги зарур. Хусусан:
10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);
1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари.
Қолаверса, шакар истеъмолини чеклаш ҳам соғлик учун жуда фойдали. Бу маҳсулотнинг кунлик меъёрини 25-30 граммдан оширмаслик (ширинлик ва бошқа озуқа маҳсулотлари таркибидаги ҳам ҳисобга олинган) тавсия этилади.
Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган.
Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак.
Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ.
Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади:
➡️ 2-5 ёш — камида 250 грамм;
➡️ 6-9 ёш — камида 350 грамм;
➡️ 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.
Эслатиб ўтамиз, ЖССТ 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекишини прогноз қилган. Олимлар фикрича, бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин!
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?
Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.