Ҳуқуқ
24.02.2025
772
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2018 йилдаги 408-сон қарорига асосан, ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш керак:
— Ариза берувчи ДЙҲХХ органи (Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЙИДХП) рўйхатдан ўтиши мумкин.
Автомототранспорт воситаларини охирги ўн икки ой давомида бошқарган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади.
Қуйидагилар автомототранспорт воситаларини ўн икки ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади:
а) ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автомототранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма);
б) шахсий автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси;
в) ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомототранспорт воситасини бошқарган шахслар учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси;
г) транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари учун автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.
Ариза берувчи электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва/ёки талонининг расми (орқа ҳамда олд томони) (агар мавжуд бўлса).
Ариза берувчи йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги гувоҳнома олиш учун мурожаат қилганда, унинг автомототранспорт воситасини бошқаришга бўлган ҳуқуқи мавжудлиги ёки бу ҳуқуқдан маҳрум этилмаганлиги Тизимда тасдиқланади.
Агар ариза берувчининг йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақидаги маълумотлар Тизимда аниқланмаса, ариза берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича Низом асосида ДЙҲХХ органларига умумий тартибда мурожаат қилади.
Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тўлов амалга оширилгандан сўнг, ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари маркази ходими тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради.
Ариза берувчи хоҳишига кўра, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини почта алоқаси орқали олиши мумкин. Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Агар ариза берувчи ўзи келиб олишни хоҳласа, шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан сўровномада кўрсатилган ДЙҲХХ органи ёки Давлат хизматлари марказига келиб миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб кетиши мумкин.
Шуни таъкидлаш керакки, агар ариза берувчи бериш рад этилган кундан бошлаб ўттиз иш куни мобайнида давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўламасдан кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Алишер Аманбаев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.