currencies image

12 933,16 UZS

14,94

usd

currencies image

14 719,23 UZS

23,14

eur

currencies image

158,28 UZS

1,35

ru



АсосийЯнгиликларХайр-эҳсон шартномаси шартларига нима киради?

Хайр-эҳсон шартномаси шартларига нима киради?

Life Style

calendar

29.04.2025

eye

116

Хайр-эҳсон шартномаси шартларига нима киради?

Қадимдан давлатимиз ҳудудида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ўзининг меҳмондўстлиги, самимийлиги ва хайр-саҳоватлилиги билан ажралиб туради. Бундай шароитда табиийки аҳоли ўртасида бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби муносабат тез-тез учраб туради. Айниқса, давлатимиз фуқароларининг кўпчилигини ташкил этувчи Ислом динига этиқод қилувчиларнинг орасида бу каби муносбатлар мустаҳкам ўрин эгаллайди. Улар ўртасида бир-бирини қўллаб-қувватлашнинг хайр-эҳсон каби кўриниши асосий ўринни эгаллайди. Бунда асосан бир тараф ҳадя этувчи (ҳадя қилувчи) ҳисобланади ва иккинчи тараф (ҳадя олувчи) га ҳеч қандай мажбуриятлар юкламайди. Бунинг натижасида ўзини хайр-эҳсонга муҳтож кўрсатиб фирибгарлик йўли билан даромад қилаётган шахслар бугун жамиятимизда учраб турибди. Хўш хайр-эҳсон муносабатлари қонунчиликда ҳуқуқий тартибга солинганми?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 31-боби ҳадя шартномаси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олган бўлиб, унинг 502-моддасига кўра ҳадя шартномаси дейилганда, ашёни ёки ҳуқуқни текинга мулк қилиб бериш, мулк ҳуқуқини бериш ёки бу мажбуриятларни олиш назарда тутилади.

Шартнома асосида кўчмас мулк — уй-жой ҳадя қилингани амалиётда кўп кузатилгани боис, баъзи инсонлар бошқа ашёлар билан ҳадя шартномасини тузиш мумкин эмас, деб ўйлайдилар. Аслида расмий ҳадя автомашина, қимматбахо қоғоз, қимматбахо буюм, кўп миқдордаги пул ҳам бўлиши мумкин. Қонунда кўчмас мулк ва автомототранспортларни нотариал тартибда ҳадя қилиш мажбурий этиб белгиланган.

Юқорида саналган бошқа нарсаларни хоҳласалар ўзаро келишишлари, хоҳласалар расмийлаштириш учун нотариал идораларга мурожаат қилишлари мумкин. Агар ҳадя шартномаси ёзма шаклда тузилган бўлса, ҳадяни рад этиш ҳам ёзма шаклда амалга оширилиши керак. Агар ҳадя шартномаси рўйхатдан ўтказилган бўлса, ҳадяни қабул қилишни рад этиш ҳам давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 508-моддасига кўра умумфойдали мақсадларда қилинган ҳадя хайр-эҳсон ҳисобланади ва ҳадя шартномасининг алоҳида турига киради. Хайр-эҳсон фуқароларга, даволаш, тарбия, ижтимоий ҳимоя муассасаларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга, хайрия, илмий ва ўқув муассасаларига, фондларга, музейлар ва бошқа маданият муассасаларига, жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларга, шунингдек давлатга ва бошқа фуқаролик ҳуқуқи субъектларига қилиниши мумкин. Хайр-эҳсонни қабул қилишга бирор кимсанинг рухсати ёки розилиги талаб қилинмайди.

Хайр-эҳсон қилувчи мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилганида бу мол-мулкдан маълум бир мақсадда фойдаланишни шарт қилиб қўйиши мумкин. Бундай шарт бўлмаганида мол-мулкни фуқарога хайр-эҳсон қилиш оддий ҳадя деб ҳисобланади, қолган ҳолларда эса хайр-эҳсон қилинган мол-мулкдан ҳадя олувчи унинг вазифасига мувофиқ фойдаланади.

Агар хайр-эҳсон қилинган мулкдан хайр-эҳсон қилувчи кўрсатган мақсадда фойдаланиш вазият ўзгарганлиги туфайли мумкин бўлмай қолса, мулкдан бошқа мақсадда фақат хайр-эҳсон қилувчининг розилиги билан, мол-мулкни хайр-эҳсон қилган фуқаро вафот этган бўлса –– суд қарорига мувофиқ фойдаланиш мумкин.

Хайр-эҳсон қилинган мулкдан иккинчи тараф хайр-эҳсон қилувчи кўрсатган мақсадга зид ҳолда фойдаланса бу мол-мулк хайр-эҳсон қилувчига, унинг меросхўрларига ёки бошқа ҳуқуқий ворисига хайр-эҳсонни бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Хулоса қилиб айтганда, қиймати юқори миқдорда бўлган хайр-эҳсонларни ҳадя (хайр-эҳсон) қилувчилар бу эҳсон (ҳадя)ларинг мақсадли ишлатилишини ҳуқуқий томондан таъминлаши мумкин. Ушбу ҳаракатлар ўз ўрнида жамиятдаги шу муносабатлар билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 531

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


9-апрел 2025, 11:26
1 369

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 11:04
1 342

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


16-апрел 2025, 07:21
1 030

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.