Ҳуқуқ
24.09.2024
100
Жиноят кодексининг 202-моддаси учинчи қичми “ж” бандига мувофиқ, ов қилиш ва балиқ овлаш ёки ҳайвонот дунёсининг бошқа турларини тутишнинг ёхуд ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор, озуқавий ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини ёки шартларини, худди шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган ҳайвонот ёки ўсимлик дунёси турларини нобуд қилган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни уч карра миқдорда, Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси турларига нисбатан етказилган зарарнинг ўрни эса беш карра миқдорда қопланган тақдирда, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.