Ҳуқуқ
10.04.2025
710

Маълумки, оила зиммасида қарз шартномаси асосида қарздорлик ҳолати бўлиб, ушбу қарз белгиланган муддатларда тўлаб берилмаса, қарз берувчи мавжуд қарздорликни ундириб олиш мақсадида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.
Эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш фақат унинг мол-мулкига қаратилиши мумкин. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш учун кредитор қарздор эр (хотин) улушини эр-хотиннинг умумий мол-мулкидан ажратиб ундириб берилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Агар суд эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича орттирилган барча ашёлар оила эҳтиёжлари учун ишлатилганлигини аниқласа, эр-хотиннинг умумий мажбуриятлари бўйича, шунингдек эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратилади. Бу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда эр-хотин кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар юзасидан уларнинг ҳар бирига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар.
Агар эр-хотиннинг умумий мол-мулки уларнинг бири томонидан жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига орттирилгани ёки кўпайгани суд ҳукми билан аниқланган бўлса, ҳақни ундириш тегишли равишда эр-хотиннинг умумий мол-мулкига ёки унинг бир қисмига қаратилиши мумкин.
Эр-хотиннинг вояга етмаган болалари етказган зарар учун жавобгарлиги фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.