currencies image

12 736,48 UZS

21,17

usd

currencies image

14 193,53 UZS

74,63

eur

currencies image

137,60 UZS

0,45

ru



АсосийЯнгиликларҲақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳуқуқ

calendar

19.09.2024

eye

92

Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш - жарима билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарлик кодексига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан (6 млн 800 минг) қирқ бараваригача (13 млн 600 минг) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига кўра, мазкур ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин такроран содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Аммо бир шахс бошқа бир шахсни ижтимоий тармоқларда ёки ОАВда ҳақорат қиладиган бўлса, бундай ҳолат Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисм билан таснифланади. Шахсни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маъмурий жавобгарликка тортиладиган ҳақорат ва ижтимоий тармоқларда  ҳақорат қилиш ўртасида фарқ унинг жамият одоб-аҳлоқ нормаларига етказиладиган зарари билан боғлиқ. Шу сабабдан ҳам ижтимоий тармоқларда ёки ахборот воситаларида ҳақорат қилганлик учун жарима миқдори анча юқори.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 396

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
4 622

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
1 688

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


30-август 2024, 09:36
1 394

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади

Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.