Ўзбекистон
29.06.2026
34

Бугунги кунда давлат бошқарувида асосий эътибор инсон қадри, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, аҳоли билан самарали мулоқот ўрнатишга қаратилмоқда. “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойили давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.
Давлат идоралари фаолиятининг мазмун-моҳияти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунлар, давлат органлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятининг мазмунини белгилаши қайд этилган.
Шунингдек, Конституциянинг 40-моддасига кўра, ҳар ким давлат органлари ва ташкилотларига ариза, таклиф ҳамда шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Мазкур мурожаатлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.
Мурожаатлар — халқ дардини эшитиш ва муаммоларни ҳал этиш воситаси
Фуқаролар мурожаатлари давлат ва жамият ўртасидаги энг муҳим мулоқот воситаларидан бири ҳисобланади. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири, оила манфаатлари ва муайян ижтимоий муаммо мужассам.
Шу боис давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш тизими аҳоли ва давлат ўртасида ишончли кўприк вазифасини бажаради. Мазкур тизимда тезкорлик, адолат ва натижадорлик асосий мезон бўлиб хизмат қилади.
Давлат раҳбарининг таъбири билан айтганда, “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак” деган ёндашув барча даражадаги раҳбарлар фаолиятининг бош қоидаларидан бирига айланмоқда.
Аҳоли билан ишлашнинг янги тизими
Сўнгги йилларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, давлат органларини халққа янада яқинлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган ёндашув асосида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳудудларга чиқиб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиши, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиши муҳим вазифага айланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-21-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида ҳам халқ билан мулоқотни янада кенгайтириш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимини такомиллаштириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Адлия вазирлигида мурожаатлар билан ишлаш: очиқлик ва самарадорлик
Таъкидлаш лозимки, Адлия вазирлигида фуқаролар билан бевосита мулоқотни таъминлаш мақсадида қатор қулай механизмлар йўлга қўйилган.
Хусусан, фуқаролар 1008 ва 1148 қисқа ишонч телефонлари, электрон почта орқали, шунингдек, вазирлик биносига келиб бевосита мурожаат қилиш имкониятига эга.
Ҳар ҳафтанинг жума куни Адлия вазири фуқароларни шахсан қабул қилади. Шунингдек, вазир ўринбосарлари томонидан ҳам белгиланган кунларда шахсий қабуллар ташкил этилади.
Мурожаатларни қабул қилиш жараёнида инклюзивлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус йўлаклар ва зарур шароитлар яратилган.
2026 йил I чорак якунлари: рақамларда натижалар
2026 йилнинг биринчи чорагида жами 31 326 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
— Президент Виртуал қабулхонаси орқали — 6 914 та;
— оғзаки мурожаатлар —13 004 та;
— ёзма мурожаатлар —8 746 та;
— электрон мурожаатлар —1 079 та;
— расмий веб-сайт орқали —1 583 та.
Адлия вазирлиги раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабуллари давомида 104 нафар фуқаро қабул қилинган. Жумладан, Адлия вазири томонидан — 38 нафар, вазир ўринбосарлари томонидан — 66 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилган.
Мурожаатларни кўриб чиқишда юқори натижадорлик
Келиб тушган мурожаатларнинг:
— 16 225 таси қаноатлантирилган;
— 9 762 таси бўйича тушунтириш берилган;
— 3 025 таси тегишлилиги бўйича юборилган;
— 138 таси кўриб чиқишдан қолдирилган.
Мазкур кўрсаткичлар мурожаатларни ўрганиш ва фуқаролар муаммоларини ҳал этишда тизимли ёндашув шаклланганини кўрсатади.
Ишонч телефони — тезкор алоқа воситаси
Адлия вазирлигининг “1008” ва “1148” ишонч телефонлари орқали жами 49 502 та қўнғироқ қабул қилинган.
Шундан:
— “1008” орқали —21 126 та;
— “1148” орқали —28 376 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатлар натижасида кўрилган таъсир чоралари
Мурожаатларни ўрганиш натижасида қонунийликни таъминлаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 5 934 та таъсир чораси қўлланилган.
Жумладан:
— даъво аризалари —1 264 та;
— тақдимномалар —1 553 та;
— маъмурий таклифлар —394 та.
Кўрилган чоралар натижасида:
— 257 нафар шахсга интизомий чора;
— 374 нафар шахсга маъмурий чора қўлланилган;
— 7 нафар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган;
—1 152 та ҳужжат бекор қилинган.
Шунингдек, жами 67,8 миллиард сўм маблағ ундирилган.
Очиқ мулоқот — ишонч ва масъулият асоси
Давлат органларининг халқ билан доимий мулоқоти жамиятда ишонч муҳитини мустаҳкамлайди. Мурожаатлар билан самарали ишлаш орқали нафақат алоҳида муаммолар ҳал этилади, балки тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконияти яратилади.
Давлатнинг ҳақиқий самарадорлиги — унинг халққа қанчалик яқинлиги ва ҳар бир фуқаронинг муаммосига қанчалик тезкор ечим топа олиши билан белгиланади.
Адлия вазирлиги Ахборот хизмати
Улашиш:
Бошқалар
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби: нималарни билиш муҳим
Барча ишлардан сўнг суд ажрими чиқарилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?
Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.
Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?
Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.
Меҳнат шартномасининг муддатлари қандай белгиланади? Муҳим 5 қоида
Меҳнат кодексининг 110-моддасида меҳнат шартномаси қандай муддатда тузилиши мумкинлиги белгиланган.