Содда талқин
07.01.2024
1 302

Халқаро қидирувда бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси Туркияда қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбул шаҳридаги Бош консулхона ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, Ўзбекистон ва Туркиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида 2024 йил бошидан уюшган жиноий гуруҳлар гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этиб, халқаро қидирувда бўлган 8 нафар (Т.Х., Ф.Н., Ф.М., Р.М., Н.М., Р.Б., Ш.А. ва Н.Д.) Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди.
Булар ичида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда хабар қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.М. ҳам бўлиб, у “Халқаро одам савдоси” жинояти доирасида Туркиянинг Чанаккале вилояти ҳудудида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳар бир ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бош Консулхона жиноятчиларга жазо муқаррар эканлигини, фуқароларимиздан эса қонунларга амал қилишни, фирибгарларга алданмасликни ва ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраган.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини турли мактабларда мутаассиб қарашлар сингдирилишидан эҳтиёт қилишларини сўрамоқда.
Президент рафиқаси билан бирга Туркияга борди (фото)
Икки мамлакат етакчилари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.
Туркияга кириб-чиқишда хорижликларга нисбатан текширувлар кучайтирилди
Икки ойда 63 нафар Ўзбекистон фуқароси ушбу давлатга киритилмаган