Ўзбекистон
18.10.2024
1 046
Линкольн Геттисберг нутқидан олинган “Халқнинг ҳукуматидир, халқ томонидан ва халқ учун” деган сўзлар демократия ҳақида гап кетганда кўп тилга олинади. Халқнинг ўзи бевосита ҳукуматни бошқара олмайди. Шу сабабли, ҳукуматни шакллантириш учун бирор механизм зарур. Сайловлар Ҳукуматни шакллантириш воситаси ҳисобланади. Шундай экан, сайловлар демократиянинг асосий таянчи ва кўзгуси деб айтиш мумкин.
Демократик сайлов қандай бўлиши кераклиги ҳақида қатъий қоидалар ёки умумий қабул қилинган меъёрлар мавжуд эмас. Аммо сайловни демократик деб аташ учун адолат, эркинлик, кенг қамровлилик, ошкоралик каби асосий талаблар бажарилиши шарт! Сайловлар халқ иродасини аниқ акс эттириб, ҳукуматни шу асосда шакллантириши зарур. Сайлов қонунлари қанчалик яхши ташкил этилган бўлмасин, агар мустақил сайлов комиссияси мавжуд бўлмаса, сайлов натижалари сохталаштирилиши эҳтимоли доим мавжуд бўлиши табиий.
Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг халқаро стандартларга мослиги менга жуда маъқул бўлди. Ўзбекистон ҳуқуқий ислоҳотни асосий миллий вазифа сифатида танлагани ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида уни доимий равишда амалга ошириб келаётгани ҳақидаги мақолаларни ўқидим. Ҳар беш йилда Парламент аъзолари учун сайловлар ҳамда Президент сайловлари эса ҳар етти йилда ўтказилиши, адолатли ва самарали сайловларни бошқариш учун сайловларни бошқариш комиссияси мавжудлигидан хабардорман.
Ўзбекистондаги сиёсий жараёнлар билан танишман. 2019 йилги умумий сайловлар ва 2023 йилги президент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этгандим. Қисқа вақт ичида ҳамма нарсани билиш ва тушуниш қийин бўлсада, овоз бераётган одамлар тинч ва мамнун кўринганидан кўп нарсани англаса бўлади. Овоз бериш жойларининг тузилиши ва овоз бериш жараёнлари Кореяда бўлгани каби деярли бир хил эди. Ҳукмрон партия ва опозиция партиясидан иборат мониторинг гуруҳи ташкил этилган эди ва овоз бериш жойлари сир сақланиб, ҳеч кимга кўринмайдиган қилиб белгиланганлигига гувоҳ бўлганман.
Барчага мос келадиган ягона сайлов тизими йўқ. Бир хил тизим ҳам тарих, сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий шароитларга қараб турлича натижалар бериши мумкин. Шунинг учун, сайловлар орқали халқдан, халқ учун ва халқ томонидан ҳукуматни шакллантириш учун маҳаллий шароитларга мос ўзгаришлар зарур бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳукуматининг доимий ислоҳотлар олиб бориш ва сайлов жараёнини халқаро кузатувчиларга очиқлигини таъминлаш истаги демократик сайловлар ўтказиш бўйича иштиёқ ва ишончнинг ифодаси эканига ишонаман. Бугунги тадбир ҳам бу саъй-ҳаракатларнинг самимийлигини ва қатъийлигини кўрсатади.
Икҳеон Рҳее (Моквон университети, Жанубий Корея)
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.