currencies image

11 783,47 UZS

14,45

usd

currencies image

13 688,86 UZS

51,00

eur

currencies image

139,70 UZS

1,70

ru



АсосийЯнгиликларҲамкорлик меморандумлари имзоланди

Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Ҳуқуқ

calendar

23.07.2025

eye

539

Ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда “Mening yurtim” (MY5) тeлeканали ва “Repost.uz” сайти ўртасида ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ҳамда ундан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик мeморандумлари имзоланди. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур меморандумлар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган.


Меморандумлар доирасида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази  қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган кўрсатувлар, ҳуқуқий шарҳлар ва фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган медиа маҳсулотларни тайёрлайди. “Мeнинг юртим” (MY5) тeлeканали ва “Repost.uz” сайти эса уларни эфирга узатади, сайтда эълон қилади.

Албатта, ҳамкорликдаги кўрсатув ҳамда мақолаларни тайёрлаш ва тарқатишда малакали мутахассисларни жалб қилиш ижобий самара беради.


Бундан ташқари, томонлар ҳамкорлик йўналишлари юзасидан мунтазам равишда ҳуқуқий ахборотга оид маълумотларни алмашиб туради. Содда, равон ва халқчил тарзда тайёрланган материаллар эфирга узатилади, эълон қилинади. Бу эса ҳуқуқий ахборотнинг таъсирчанлигини оширади.


Албатта, ушбу меморандумлар тез орада ўз самарасини беради. Зеро, ҳамюртларимизнинг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шу орқали жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш адлия органлари зиммасидаги энг муҳим вазифалар сирасига киради.

Улашиш: