Life Style
08.12.2025
154

Бугунги кунда Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг марказида инсон манфаатлари, айниқса, болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш масаласи турибди. Давлат мактабгача таълим соҳасида нафақат тизимни ривожлантириш, балки барча қатлам вакиллари учун тенг шароит яратиш йўлидан бормоқда. Шу мақсадда 2025 йил 23 октябрда Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ушбу болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Низом” — мамлакат ижтимоий адолат сиёсатида янги босқични бошлаб берди.
Эндиликда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг фарзандлари нодавлат боғчаларга қатнаса, ота-оналар томонидан тўланадиган ҳақнинг бир қисми давлат буджетидан қоплаб берилади. Бу янгилик, аввало, молиявий имкониятлари чекланган оилаларнинг фарзандларига сифатли таълим олиш йўлини очиб беради. Шу билан бирга, нодавлат секторнинг барқарор ишлашини таъминлаб, таълим тизимидаги соғлом рақобатни кучайтиради.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, компенсация механизми бюрократик тўсиқларсиз, ахборот тизими орқали автоматик тарзда амалга оширилади. Яъни, на оила, на боғча ортиқча ҳужжатлар билан овора бўлади — барча маълумотлар рақамли платформалар орқали шаклланади. Бу жараённинг шаффофлигини таъминлайди ва коррупцион омилларни чеклайди.
Низомга кўра, компенсация миқдори тегишли ҳудудда фаолият юритаётган 9 соатлик иш режимидаги давлат боғчалари учун белгиланган ота-оналар тўловининг 40 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, ушбу тўлов нодавлат муассасаларга ҳақиқатда қатнаётган болалар сонига мутаносиб тарзда, аммо шартномада белгиланган ўринларнинг 15 фоизидан ошмаган қисмига ажратилади. Бу механизм, бир томондан, давлат маблағларининг мақсадли сарфланишини, бошқа томондан, нодавлат боғчаларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлайди.
Янги тартибнинг жорий этилиши нафақат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун енгиллик яратади, балки таълимдаги тенглик тамойилини амалда рўёбга чиқаради. Ҳар бир бола — у қайси оилада туғилишидан қатъи назар — сифатли мактабгача таълим олиш ҳуқуқига эга. Давлат томонидан нодавлат таълим ташкилотларига ажратилаётган бундай молиявий қўллаб-қувватлаш эса бу ҳақиқатни янада мустаҳкамламоқда.
Шундай қилиб, янги Низом — бу фақат молиявий чора эмас, балки ижтимоий адолат, тенг имконият ва инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодасидир. У орқали Ўзбекистон нафақат таълим тизимини модернизатсия қилмоқда, балки ҳар бир боланинг келажакка тенг қадам ташлаши учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.
Адолат Жуманиёзова,
Мирзо Улуғбек тумани
ЮХКМ бош юрисконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.