Ўзбекистон
19.08.2025
286

Ўзбекистон Нотариал палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан имзоланган меморандум доирасида “Юксалиш” ҳаракати ҳамкорлигида 18–19 август кунлари мамлакат бўйлаб барча ҳарбий қисмларда “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси ташкил этилди.

Юртимиздаги 79 та ҳарбий округда 156 нафар нотариус ва юрист иштирок этиб, улар томонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Акциянинг асосий мақсади — жамиятда ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтириш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда нотариал хизматларнинг аҳамиятини кенг тарғиб этишдир.

Айтиш жоизки, мазкур акция 2020 йилдан буён анъанавий равишда йилда икки марта ўтказиб келинмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?
«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.
Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”
Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.
Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди
Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.