currencies image

11 813,21 UZS

23,88

usd

currencies image

13 719,86 UZS

17,12

eur

currencies image

136,71 UZS

0,23

ru



АсосийЯнгиликларХаридорга сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида у қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Харидорга сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида у қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Life Style

calendar

07.04.2026

eye

603

Харидорга сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида у қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Бозор иқтисодиёти шароитида олди-сотди муносабатлари фуқаролик муомаласининг энг кенг тарқалган тури бўлиб, унда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги мажбуриятлар мувозанатини таъминлаш Ўзбекистон фуқаролик қонунчилиги орқали тартибга солинади.

Шартномавий муносабатларнинг асосий шартларидан бири — бу сотиб олувчига топшириладиган товарнинг тегишли сифатда бўлишидир. Бироқ, амалиётда истеъмолчиларга нуқсонли ёки белгиланган талабларга жавоб бермайдиган товарлар сотилиши ҳолатлари тез-тез учраб туради, бу эса нафақат моддий зарар, балки фуқароларнинг соғлиғи ва хавфсизлигига ҳам таҳдид солиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунида сотиб олувчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи кучли ҳуқуқий механизмлар мустаҳкамланган.

Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:

— худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;

харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: