Ҳуқуқ
09.09.2024
57
Кўпчилигимиз кундалик ҳаётда манзилимизни яқин қилиш учун самолётдан фойдаланганмиз. Турли ҳаво транспортида хизмат кўрсатувчи компаниялар йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ички қоидаларга мувофиқ турли имтиёз ва чегирмалар бериши мумкин.
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш Қоидаларига кўра, ташувчи ўзининг ташиш қоидаларида қуйидаги тоифалар учун ташишнинг алоҳида шартларини ўрнатиши мумкин:
2 ёшгача бўлган болалар;
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар;
ота-оналари, васийлари ёки ҳомийлари ҳамроҳлигисиз учаётган болалар;
замбилдаги касал йўловчилар;
ташиш учун салонда қўшимча жой талаб қиладиган йўловчилар;
имкониятлари чекланган, шу жумладан ўриндиқ-аравачада ташиладиган йўловчилар ёки ўзларининг ҳаракатланишлари учун махсус ускуналардан фойдаланувчи йўловчилар;
қурол ва ўқ-дорига эга бўлган йўловчилар;
депортация қилинган йўловчилар ва мамлакатга кириши рад қилинган йўловчилар;
ўта муҳим йўловчилар (VIP);
дипломатик курьерлар;
ҳайвон ёки қушларини ташиб ўтаётган йўловчилар.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб
23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.
“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади
2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.
Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб
Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.
Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Унга кўра, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.