Ўзбекистон
20.12.2021
347
#12_ой_12_кунда Бир йил давомида кўплаб қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, ҳаётга жорий этилади. Қонунчиликдаги янгиликлар билан Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” телеграм канали орқали тезликда хабардор бўлиб боришингиз мумкин. Сизларга “12 ой 12_кунда” номли янги рукнимиз орқали 2021 йил давомида қабул қилинган муҳим қонунчилик ҳужжатлари ва улардаги асосий янгиликлар билан танишиш имкониятини яратдик. Бугун 2021 йил январь ойидаги муҳим қонунчилик ҳужжатлари билан танишасиз.
№ | Ҳужжат номи | Муҳим янгилик |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНЛАРИ | ||
1. | “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–661-сон, 12.01.2021 й.) | Қонунга асосан, фуқаролик ишларида прокурорнинг бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишлар муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмаслиги белгиланди. |
2. | “Суд қарорларини қайта кўриш институтитакомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–662-сон, 12.01.2021 й.) | Қонунга мувофиқ, Бизнес омбудсманга биринчи инстанция судининг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти тақдим қилиш ҳуқуқи берилди. |
3. | “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–663-сон, 12.01.2021 й.) | Қонун билан инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларнинг иқтисодий судларга тааллуққли эканлиги белгиланди. Шунингдек, прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди. |
4. | “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–664-сон, 12.01.2021 й.) | Қонун билан судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш эндиликда судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра ҳам амалга оширилиши белгиланди. |
5. | “Суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ–665-сон, 12.01.2021 й.) | Қонунга мувофиқ фуқароларга ўз ҳисобидан маъмурий баённоманинг кўчирма нусхасини, шунингдек суд мажлисининг аудио- ёки видеоёзувини олиш ҳуқуқи берилди. |
6. | “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) | Қонун билан адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди. |
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИ | ||
7. | “Суд органлари фаолиятини молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6134-сон, 13.01.2021 й.) | Фармон билан 2021 йилдан бошлаб судьялар, суд аппарати ходимлари, Судьялар олий кенгаши, шунингдек, Судьялар олий мактаби, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг иш ҳақлари ва қўшимча тўловлари тўлиқлигича Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бўлди. |
8. | “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4940, 11.01.2021 й.) | Қарорга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда ишга қабул қилинган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланадиган бўлди. |
9. | “Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4951, 14.01.2021 й.) | Қарорга мувофиқ, статистик кўрсаткичлар ва ўтказиладиган ижтимоий сўровлар натижалари асосида “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси аниқланади. |
10. | “Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-4965, 28.01.2021 й.) | Қарор билан Интеллектуал мулк агентлиги тизимида Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва унинг ҳудудий марказлари фаолияти ташкил этилди. |
ҲУКУМАТ ҚАРОРЛАРИ | ||
11. | “Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (1-сон, 07.01.2021 й.) | Қарорга кўра, ОАВда солиқ ва валютага оид ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар эълон қилинса, сайёр солиқ текшируви учун асос бўлиши мумкин. Сайёр солиқ текшируви 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади. |
12. | “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (18.01.2021 й, 26-сон) | Қарор билан Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ доллари) миқдоридаги гранти тақдим этилади. |
13. | “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (23-сон, 18.01.2021 й.) | Қарор билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Тасдиқланган “йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунини қабул қилиш назарда тутилган. |
14. | “Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (40-сон, 28.01.2021 й.) | Қарорга мувофиқ, барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт. |
15. | “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 29.01.2021 й.) | Қарорга мувофиқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Электрон кооперация порталида (www.cooperation.uz) онлайн қабул қилиб, натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизим жорий этилди. |
Улашиш:
Бошқалар
Айрим фуқароларга электр энергияси ва табиий газ учун компенсация берилади
Қарорга кўра, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.
Фуқаролик процессида судга чақирув: муҳим 5 саволга жавоб
Суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарнома ишда иштирок этувчи шахсларга ва суд процессининг бошқа иштирокчиларига судга ўз вақтида келиш ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши ёки етказиб берилиши керак.
Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатлари: муҳим 6 саволга жавоб
Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин.
Меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бошқа ишга ўтказиш тартиби қандай
Ўзбекистон Меҳнат кодексига кўра ходим меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир ва бундай ариза 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ўзбекистонда лицензия ва рухсат бериш тартиби соддалаштирилмоқда
1 мартдан 16 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинмоқда.
Бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва ҲМҚО ходимлари президент томонидан мукофотланишди
Тақдирланганлар орасида мудофаа вазиридан тортиб кичик лавозимларгача бор.
Бир гуруҳ тадбиркорлар президент томонидан мукофотланишди
Бу ҳақда президент фармонида белгиланди.
Газ, электр билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганлар пул билан рағбатлантирилади