currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларҲимоя ордерини қандай олиш мумкин? муҳим 8 қоида

Ҳимоя ордерини қандай олиш мумкин? муҳим 8 қоида

Ҳуқуқ

calendar

19.03.2024

eye

413

Ҳимоя ордерини қандай олиш мумкин? муҳим 8 қоида© Фото: Hudud24.uz

Қонунчиликка кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордери берилади. Ордерни олиш тартиби қандай? Бунинг учун нималар асос бўлади? Зўравонлик ҳақида хабар берган шахслар сир сақланадими? Ордер талаблари бажарилмаса нима бўлади? Hudud24.uz шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

1. Ҳимоя ордери нима?

Ҳимоя ордери — бу тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжат ҳисобланади.

2. Ордер ким томонидан берилади?

Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.

3. Ҳимоя ордерини бериш учун нималар асос бўлади?

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:

- тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

- жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, ОАВ ёки ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

- тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

- давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

4. Қанча муддатга берилади?

Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

5. Ордер билан нималарга чеклов қўйилади?

Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:

- тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;

- тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);

- тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;

- тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш;

- тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.

6. Зўравонлик ҳақида хабар берган шахслар сир сақланадими?

Ҳа, албатта. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.

7. Ҳимоя ордери муддатини узайтирса бўладими?

Ордер амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, унинг муддати жабрланувчининг аризасига кўра 1 йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин. Муддат узайтирилган даврда зўравонлик содир этган шахсларга қўшимча чекловлар ёки профилактик чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.

8. Ордер талаблари бажарилмаса нима бўлади?

Зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда профилактика инспектори томонидан ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Лобар Розимова,

Hudud24.uz колумнисти

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 198

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.