Ҳуқуқ
11.01.2025
404

Эндиликда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар my.gov.uz портали орқали “Ҳимоя ордери”ни олишга онлайн ариза топшириши мумкин. Мурожаат профилактика инспекторига тақдим этилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Ҳимоя ордери зўравонлик содир этган шахсга нисбатан бир қатор чекловлар қўяди. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори томонидан берилади.
Бунга тазйиқ ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш, зўравоннинг жабрланувчи билан алоқасини тақиқлаш, жабрланувчи ва зўравоннинг бир хонада бўлишини тақиқлаш, зўравон зиммасига жабрланувчининг даволаниш, етказилган моддий ва маънавий зарарини қоплаш мажбуриятини юклаш ҳамда зўравоннинг қурол сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини чеклаш кабилар киради.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.