currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларҲиндистон ёшларининг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ортмоқда

Ҳиндистон ёшларининг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ортмоқда

Life Style

calendar

15.03.2024

eye

117

Ҳиндистон ёшларининг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиши ортмоқда

Ҳиндистоннинг марказий олий билим юртларидан бири – Жамия Миллия Исломия университетида ташкил этилган хорижий тиллар халқаро фестивалида ушбу мамлакатда талаба ёшларнинг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Бугунги кунда ўзбек тилини ўргатиш бўйича курслар Ҳиндистон пойтахтида жойлашган Жамия Миллия Исломия университети, Деҳли университети ва Жаваҳарлаъл Неру университетида йўлга қўйилган.

Халқаро тадбирда Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳаётнинг турли жабҳаларида эришилаётган ютуқлар, жумладан, ёшларнинг замонавий таълим олиши, ўз даврининг етук ва илғор мутахассислари бўлиб етишиши учун яратилаётган шароитлар, бу борадаги халқаро ҳамкорлик кўлами ҳақида сўз юритди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида олий таълим соҳасидаги сермаҳсул алоқаларга урғу берилди. Ҳинд ёшларига ўзбек тилини ўргатиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ўзаро академик алоқаларда алоҳида мавқега эга экани таъкидланди.

– Ўзбекистонда замонавий ҳиндшунослик тарихи қарийб 80 йилга тенг, яъни Ҳиндистон мустақилликни қўлга киритган сана билан боғлиқ, - дейди Тошкент давлат шарқшунослик университети кафедра мудири Нилуфар Хўжаева. – Ҳиндистон университетларида ўзбек тилини ўрганиш бошланганига эса 20 йил тўлаяпти. Шу сабабли мамлакатдаги Ўзбек тили курсларининг тил мутахассислари, ўқув қўлланмалари ва дарсликлар билан таъминланишига кўмаклашиш долзарб вазифа ҳисобланади. Университетимиз ушбу жараёнда фаол қатнашмоқда. Хусусан, Деҳлига ўзбек тили ўқитувчисини юбориш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда, ҳамкорликда таржимонлар ўқувини йўлга қўйишни режалаштирмоқдамиз.

Университет хорижий тиллар департаменти раҳбари профессор Шаҳид Таслим талабаларда ўзбек тилини ўрганишга бўлган иштиёқ катта эканига эътибор қаратиб, икки халқ ўртасидаги тарихий ришталар, Ўзбекистон ҳаётида сўнгги йилларда рўй бераётган катта ўзгаришлар, Ҳиндистон-Ўзбекистон алоқалари турли соҳаларда изчил ривож топаётгани бунга асос бўлаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон дипломатик миссияси ва Жамия Миллия Исломия университети вакиллари мазкур олий таълим муассасаси ҳузуридаги Ўзбек тили курслари имкониятларини янада кенгайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашди.

Анжуман иштирокчилари Ҳиндистоннинг Г.Д.Гоенка университетида таълим олаётган ўзбек ёшлари томонидан намойиш этилган бадиий-мусиқий дастурни олқишлар билан кутиб олди.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 222

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 388

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 124

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 350

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.