Ўзбекистон
04.11.2023
1 327

2023 йилнинг 3 ноябрь куни кечки пайт Ҳиндистон-Непал чегарасида 6,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди. Қайд этилишича, зилзила эпицентри Непалнинг 9 мингга яқин аҳолиси бўлган Жумла шаҳридан 36 км жануби-шарқда ва Ҳиндистоннинг 182 мингга яқин аҳоли истиқомат қилувчи Баҳраич шаҳридан 166 км шимоли-шарқда жойлашган Гувоҳларга таяниб Reuters агентлиги хабар беришича, Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида бинолар силкинган. АҚШ Геология хизмати, ўз навбатида, зилзила кучини 5,6 балл, Ҳиндистон сейсмология маркази эса 6,4 балл деб баҳолаган. Associated Press мамлакат расмийларига таяниб, Непалдаги зилзила оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди деб хабар берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Ҳиндистонда рекорд даражадаги иссиқ ҳарорат кузатилди
Мамлакатда шу пайтгача энг юқори ҳарорат 2016 йилнинг май ойида қайд этилган.
Ўзбекистонда ҳиндистонликлар билан дори-дармон ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Янги қўшма корхонада тайёрланадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ташқи бозорга ва 30 фоизини ички бозорга йўналтириш кўзда тутилган.
Япониядаги зилзила қурбонлари сони 215 тага етди
11 январ куни ОАВ 213 кишининг ўлими ҳақида хабар берган эди. Зилзила оқибатида 567 киши жабрлангани, яна 37 киши билан боғланиб, уларнинг хавфсиз эканлигини тасдиқлаш имкони бўлмагани маълум қилинган.
Ҳиндистонга операция учун борган ўзбекистонликнинг пуллар ўғирлаб кетилди
Вазият Ўзбекистон элчихонаси томонидан назоратга олинган.