currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларХитой компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасига инвестиция киритмоқчи

Хитой компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасига инвестиция киритмоқчи

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

208

Хитой компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасига инвестиция киритмоқчи

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.Зокиров Хитой Халқ Республикасининг йирик давлат қурилиш пудрат ташкилоти "China State Construction Engineering Corporation" мутасадди вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Корпорация бугунги кунда Fortune Global 500 рейтингида дунё бўйича 9-ўринда туради. Шунингдек, Хитойнинг йирик 500 та компаниялари орасида 3-ўринни эгаллайди ва дунёда тан олинган Moodyʼs, S&P va Fith рейтингларида А даражасига эга.

"China State Construction Engineering Corporation" дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларида фаолият юритади. Асосан кўчмас мулк инвестициялари, қурилиш ва янги лойиҳа ҳамда қидирув фаолияти билан шуғулланади.

"China State Construction Engineering Corporation" Хитойдаги 300 метрдан юқори осмонўпар биноларнинг 90 фоиздан ортиғини, асосий аэропортларнинг, сунъий йўлдошларни учириш майдончаларининг ҳамда шаҳар алоқа туннелларининг тўртдан уч қисмини ва атом электр станцияларининг иккидан бир қисмини қурган.

Меҳмонлар "Янги Тошкент" лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдириб, мазкур лойиҳага инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги қарийб 20 минг гектар ерда барпо этилади. «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади. Давлат идоралари, "Янги Ўзбекистон" университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари ҳам шу ерда жойлашади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 713

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 026

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.