Ўзбекистон
22.07.2024
273
Лойиҳа натижасида Суренота конида йилига 2,4 млн тонна руда қазиб олиш мумкин бўлади.
Хитойнинг “Limaomaoli Metal Company” компанияси Тошкент вилоятида тоғ-кон комплексини қуради. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 18 июль куни Паркент туманида жойлашган Суренота тоғ-конь комплексида қурилиш ишлари бошланди.
Мазкур комплексининг ишга тушьирилиши йилига 2,4 млн тонна руда хомашёсини ишлаб чиқариш имконини беради. Мажмуа йилига 1 млн тонна темир руда консентрати ишлаб чиқариш қувватига эга.
Биринчи босқич доирасида лойиҳага $50 млн инвестиция маблағлари йўналтирилади. Унинг натижасида, 400−500та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, конда аниқланган руда заҳиралари 12 йилга етади. Иккинчи босқичда ўнлаб хизмат кўрсатиш обектларини қуриш, кичик корхоналар ташкил этиш кўзда тутилган.
“Limaomaoli Metal Company” 2019 йилнинг ноябрида ташкил этилган. Инвестор темир рудасини қазиб олиш билан шуғулланади ва кичик бизнес сифатида таснифланади. Корхоналарнинг устав капитали 9,64 млрд сўм бўлиб, асосий акциядор (53,6%) ва директори Сонг Липинг ҳисобланади.
Жорий йилнинг май ойида президент ноёб металлар ишлаб чиқариш бўйича янги комбинат ташкил этиш бўйича топшириқ берганди.
Улашиш:
Бошқалар
1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб
Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?
Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб
Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб қандай?
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланадиган давлат олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилади.