currencies image

12 757,94 UZS

17,95

usd

currencies image

14 125,59 UZS

130,46

eur

currencies image

135,06 UZS

1,77

ru



АсосийЯнгиликларХитой: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг янги босқичи

Хитой: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг янги босқичи

Ўзбекистон

calendar

22.04.2024

eye

138

Хитой: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг янги босқичи

ХХР Давлат кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий ривожланиш тадқиқотлари маркази Евросиё ижтимоий тараққиёт институти директори ўринбосари Сюй Тао "Дунё" АА учун интервьюсида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18-19 апрель кунлари Тожикистонга буюрган давлат ташрифи якунларини шарҳлади:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи иттифоқчилик муносабатларининг энг юқори даражасига кўтарилган ўзбек-тожик муносабатлари тарихида муҳим воқеа бўлди.

Албатта, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли икки давлат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим ютуқлар қўлга киритилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳа ва йўналишларида мисли кўрилмаган натижаларга эришилди.

Айниқса, олий ва юқори даражадаги фаол сиёсий мулоқот йўлга қўйилгани эътиборга молик. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил мустаҳкамланмоқда. Масалан, биргина 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ўсиб, қарийб 120 миллион долларни ташкил этди. Ушбу динамика, жумладан, икки давлатнинг чегарадош ҳудудларида савдо марказларининг очилиши билан боғлиқ.

Шубҳасиз, Ўзбекистон раҳбарининг Тожикистонга мазкур давлат ташрифи икки мамлакат ва халқлар ўртасидаги нафақат дўстлик ва ҳамкорликни, балки бутун Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ҳамда барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлаш учун янги тарихий уфқларни очиб беради.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 044

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 952

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 062

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 526

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Мавзуга доир янгиликлар: