currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларХитойлик инвесторлар Шайхонтоҳурдаги реновация лойиҳасига $360 млн сармоя киритади

Хитойлик инвесторлар Шайхонтоҳурдаги реновация лойиҳасига $360 млн сармоя киритади

Ўзбекистон

calendar

14.03.2024

eye

48

Хитойлик инвесторлар Шайхонтоҳурдаги реновация лойиҳасига $360 млн сармоя киритади

Хитойлик инвесторлар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги реновация дастури доирасида эскирган уй-жойлар ўрнида янги уйлар қуришга $360 млн сармоя киритади. Бу ҳақда президентнинг уй-жой ва “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бўйича учрашуви ҳақидаги “Ўзбекистон 24” телеканали репортажида маълум қилинди.

Номи қайд этилмаган Хитой компаниялари Оқтепа массивида жойлашган Олим Хўжаев номидаги маҳаллада ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Инвесторлар 1960-йилларда қурилган 568 хонадонли 42та икки қаватли уйлар ўрнига 3200 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қуришни режалаштирмоқда.

“Ўзбекистон 24” лавҳасида Хитойдан келган тадбиркорлар қурилиш ишларини буджет ва банк маблағларини жалб қилмасдан амалга ошириши таъкидланган.

27 февраль куни Шавкат Мирзиёев пойтахтда давлат-хусусий шериклик, реконструксияц ва кооператсия шартлари асосида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқланаётганини маълум қилганди. Хусусан, инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ўтган йили “Тошкент Инвест” компанияси ташкил этилди.

Пойтахт ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида 500 гектар ҳудуд реконструксия қилинаётгани, бу ерда узоқ муддатга мўлжалланган икки қаватли уйлар ва Сергелида вақтинчалик уйлар жойлашганини маълум қилганди.

Аввалроқ айрим фуқароларга уй қуриш ва таъмирлашга 120 млн сўмгача ипотека кредити ажратилиши маълум қилинганди. Энди пудратчилар рейтинги жорий қилиниб, уларнинг молиявий салоҳиятига минимал талаблар белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.