Ўзбекистон
12.08.2024
727

Хива шаҳридаги қадимий “Ичан қалъа” мажмуасида анъанавий “Қовун сайли” фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фестивал учун “Полвон” дарвоза олди, “Аллея” майдонининг 4 гектарида 60 та павильон ташкил қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, Хоразм вилоятидаги 13 та шаҳар ва туман ҳокимликлари, ўз ҳудудларида етиштирилган мева-сабзавотлар, полиз экинлари қовун маҳсулотларининг “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қариқиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, “Кўк гулоби”, “Бўрикалла” каби маҳаллий қовунларнинг 125 га яқин навлари намойиши ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

“Туризм соҳасини ривожланишига бевосита таъсир кўрсатаётган яна бир йўналиш бу агротуризм ҳисобланади. Ҳар йили айни қовун пишиғи мавсумида ўтказиладиган “Қовун сайли” фестивали охирги икки йил давомида халқаро даражада ўтказилиб келинаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқ. 2023-йилда ўтказилган фестиваль доирасида 200 минг нафардан ортиқ маҳаллий ва 15 минг нафарга яқин хорижий сайёҳлар ижтироки қамраб олинган бўлса, бу йилги фестиваль доирасида 400 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ва 30 минг нафар хорижий сайёҳларининг иштироки кутилмоқда. Ушбу рақамлар келгуси йилларда вилоятнинг туризм ва хизматлар соҳасидаги асосий драйвери бўлади”, – деб таъкидлади У.Шадиев.

Фестивал 12 августгача давом этади ва фестивалнинг кейинги кунларида бир қанча гастрономик тадбир ва томошалар режалаштирилмоқда ҳамда тадбирнинг сўнгги кунида:
– “Қовунчиликда энг юқори даромад ва ҳосилдорликка эришганлик учун”;
– “Қадимий анъанавий Хоразм қовунлари навларини тиклаш”;
– “Қовунчиликда инновацион технологиялар жорий қилганлиги учун”;
– “Энг кўп турдаги қовун етиштирган ҳудуд” номинациялари бўйича баҳолаш, фольклор жамоалари чиқишлари бўлиб ўтади.
Улашиш:
Бошқалар
Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.
Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?
Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?
Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.
Медиаторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахасислар қандай талабларга жавоб бериши керак?
Медиатор томонлар ўртасидаги низони ҳал қилишда мустақил ва бетараф воситачи сифатида иштирок этади.