currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларХивада “Лазги” II халқаро рақс фестивали ўтказилади

Хивада “Лазги” II халқаро рақс фестивали ўтказилади

Ўзбекистон

calendar

08.04.2024

eye

126

Хивада “Лазги” II халқаро рақс фестивали ўтказилади

Жорий йилнинг 25-30 апрель кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида “Лазги” II халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, YUNESCO шафелигида ўтказилаётган “Лазги” II халқаро рақс фестивалида бугунга қадар 18 та давлатдан (Франция, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларус, Россия, Туркия, Қирғизистон, Сербия,  Бразилия, Покистон,  Италия, Корея, Индонезия, Миср, Ҳиндистон, Озарбайжон, Эрон) 20 та рақс гуруҳларининг фестивалга иштирок этиш истаги билдирилган. Миср, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон маданият вазири ҳамда AYSESO бош директори фестивалда Фахрий меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда. Айни вақтга қадар 5 та (Германия, Корея, Ўзбекистон, АҚШ, Қозоғистон) давлатдан ҳакамликка номзодлик учун ариза келиб тушгани, “Лазги” халқаро рақс фестивалини доирасида ташкил этиладиган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиш учун 50 га яқин маҳаллий олимларнинг, 25 дан ортиқ хорижий олим ва соҳа вакиллари, хусусан: Ҳиндистон; ХХР (офлайн); АҚШ (офлайн); Россия (офлайн); Туркия (офлайн); Миср (офлайн); Қозоғистон ва бошқа давлат вакилларидан фестивалда иштирок этиш тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Фестивалнинг очилиш маросими 25 апрель куни тантанали равишда ташкил этилиши ва таниқли санъаткорлар иштироки режалаштирилган. 

Маълумот учун, 2022 йили Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида бўлиб ўтган “Лазги” халқаро рақс фестивали дунёнинг 30 давлатидан 175 дан зиёд раққосалар, рақс жамоалар, рақс санъати усталари, мусиқашунос ва санъатшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, мутахассислар, фахрий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 093

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 111

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 097

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 540

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.