currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХизмат сафарлари чоғида компенсация тўловлари: ходим нималарни билиши керак?

Хизмат сафарлари чоғида компенсация тўловлари: ходим нималарни билиши керак?

Ҳуқуқ

calendar

02.03.2026

eye

617

Хизмат сафарлари чоғида компенсация тўловлари: ходим нималарни билиши керак?

Ходимни доимий иш жойидан бошқа ҳудудга хизмат топшириқини бажариш учун юбориш амалиётда тез-тез учрайди. Бундай ҳолатларда ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликда аниқ кафолатлар белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 287-моддасида хизмат сафари ва у билан боғлиқ компенсация тўловлари тартиби мустаҳкамланган.

Хизмат сафари тушунчаси

Қонунга кўра, хизмат сафари  ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида, бошқа жойда маълум муддат давомида хизмат топшириқини бажариши билан боғлиқ сафаридир.

Муҳим жиҳат шундаки, доимий иши кўчиб юриш ёки сайёр хусусиятга эга бўлган (масалан, экспедитор, ҳайдовчи, монтажчи каби) ходимларнинг сафарлари хизмат сафари ҳисобланмайди. Чунки уларнинг меҳнат функцияси ўз моҳиятига кўра ҳаракатланиш билан боғлиқ.

Хизмат сафари вақтида қопланадиган харажатлар

Ходим хизмат сафарига юборилган тақдирда, иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаши шарт:

1. Йўлкира харажатлари  бориш ва қайтиш билан боғлиқ транспорт харажатлари;

2. Турар жой ижараси харажатлари  меҳмонхона ёки бошқа яшаш жойи учун тўловлар;

3. Суткалик тўловлар  доимий яшаш жойидан ташқарида яшаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар;

4. Иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Мазкур тўловлар ходимнинг хизмат топшириғини бажариши жараёнида моддий зарар кўрмаслигини таъминлашга қаратилган.

Компенсация миқдори қандай белгиланади?

Хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаш миқдорлари:

— жамоа шартномасида; ёки

— иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатда белгиланади.

Шу билан бирга, бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун компенсация миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг кам меъёрлардан кам бўлиши мумкин эмас. Бу норма давлат ташкилотларида ишловчи ходимларнинг манфаатларини қўшимча равишда ҳимоя қилади.

Хулоса

Хизмат сафари бу оддий сафар эмас, балки меҳнат вазифасини бажариш билан боғлиқ расмий топшириқдир. Шунинг учун ходимнинг йўл, яшаш ва бошқа зарур харажатлари тўлиқ қопланиши шарт.

Агар иш берувчи мазкур мажбуриятларни бажармаса, ходим ўз меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 03:37
1 458

Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?

Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.


26-март 2026, 10:45
1 448

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


27-март 2026, 07:04
1 092

Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?

Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.


18-март 2026, 09:11
1 031

Кўп қаватли уйларда яшашнинг айрим қоидалари

Қўшнилар подездларда ёки зинапояларда ўзларининг шахсий буюмларини (шкаф, эски мебел, қурилиш чиқиндилари) сақлашга ҳақли эмаслар. Бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид.