currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларХМТ: Ноқонуний мажбурий меҳнатдан олинадиган даромад йилига 236 миллиард долларга етди

ХМТ: Ноқонуний мажбурий меҳнатдан олинадиган даромад йилига 236 миллиард долларга етди

#NoComment

calendar

20.03.2024

eye

159

ХМТ: Ноқонуний мажбурий меҳнатдан олинадиган даромад йилига 236 миллиард долларга етди

Хусусий секторда мажбурий меҳнатдан олинган ноқонуний даромад 2014-йилдан буён дунё миқёсида 37 фоизга ошиб, йилига 236 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Халқаро меҳнат ташкилоти ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган.

Савдо бўйича Европа комиссари Валдис Домбровскис 2022-йилда эълон қилинган глобал ҳисоб-китобларга кўра, 28 миллион киши мажбурий меҳнатга тортилгани, улардан 12 миллиони аёллар ва қизлар, 3 миллиондан ортиғи болалар эканлигини айтган.

Мазкур даромад ҳатто Microsoft  ёки Samsung каби йирик технология компанияларининг даромадидан ҳам ошиб кетади.  Аммо бу рақамлар ортида инсон азоблари яширинган,  — деди ХМТнинг Меҳнат шароитлари ва тенглик департаменти директори Мануэла Томеи .

Мажбурий меҳнатдан олинадиган энг юқори йиллик ноқонуний даромад Европа ва Марказий Осиёда қайд этилган. Ҳисоботга кўра, умумий ноқонуний даромаднинг 73 фоизи мажбурий жинсий эксплуатациядан келади.

Саноат мажбурий меҳнатдан 35 миллиард доллар фойда олади. Ундан кейинги ўринларда хизмат кўрсатиш — 20,8 млрд ва қишлоқ хўжалиги — 5 млрд. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2021-йилда ҳар куни 27,6 миллион киши мажбурий меҳнатга жалб қилинган. 5 йил ичида уларнинг сони 10 фоизга ошган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 198

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 329

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 118

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 559

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.