Ҳуқуқ
06.03.2025
1 946

Республикамизда март ойида бир нечта байрамлар, хусусан, 8 март — Хотин-қизлар куни ҳамда Наврўз байрамлари ҳар йили нишонланади. Мазкур байрамлар муносабати билан иш берувчилар томонидан мукофот пули тўлаб берилиши ёки берилмаслиги масаласи кўплаб ходимлар учун қизиқ. Хўш, Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигида мазкур масала қандай тартибга солинган? Иш берувчи байрам муносабати билан ходимларга мукофот пуллари тўлаб беришга мажбурми?
Иш берувчининг мукофот пули тўлаш мажбурияти Меҳнат кодексида бевосита келтирилмаган, бироқ...
Умумий қоидага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун энг минимал имтиёз ва кафолатлар назарда тутилган. Унга қўшимча тарзда имтиёзлар корхонанинг ички локал ҳужжатларида, масалан, жамоа шартномасида кўрсатилиши белгиланган. Яъни Меҳнат кодексининг бирор моддасида иш берувчига байрамлар муносабати билан мукофот пуллари тўлаш мажбуриятини юклайдиган норма мавжуд эмас. Лекин мазкур имтиёз ташкилотнинг жамоа шартномасида кўрсатиб ўтилиши мумкин. Ёки иш берувчи ўзининг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда буйруқ чиқарган ҳолда ходимларга байрам муносабати билан мукофот пуллари тўлаб бериши мумкин.
Шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар учун эса, мукофот пулларини тўлаб бериш Ҳукумат қарорлари ёки бошқа қонуности ҳужжатларда кўзда тутилган. Масалан, давлат ветеринария хизмати ходимларининг ишланмайдиган байрам кунлари муносабати билан ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда мукофотланиши назарда тутилган. Ёки тиббиёт муассасалари ходимларига касбий ва бошқа байрамларда бериладиган мукофот миқдори бир календарь йил мобайнида ҳар бир ходимга икки лавозим маошидан ошмаган ҳолда белгиланиши кўзда тутилган.
Демак, агар қонунчилик нормаларида бевосита назарда тутилмаган бўлса, ходимлар ўзлари меҳнат фаолиятини олиб бораётган ташкилотнинг жамоа шартномаси билан танишиб чиқишлари лозим. Агар жамоа шартномасида ходимларга байрамлар муносабати билан мукофот пуллари тўлаб берилиши лозимлиги тўғрисидаги норма кўзда тутилган бўлса, иш берувчи унга амал қилиши шарт.
Наргиза Шарипова,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.