currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларХоразм вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитой бозорига экспорти кенгаяди

Хоразм вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитой бозорига экспорти кенгаяди

Ўзбекистон

calendar

03.05.2024

eye

120

Хоразм вилоятида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Хитой бозорига экспорти кенгаяди

Хоразм вилояти делегациясининг  Хитойга ташрифи давомида  мамлакатимизнинг  Гуанчжоудаги Бош консулхона томонидан вилоятнинг инвестициявий ва экспорт салоҳияти бўйича тақдимотлар  ишбилармон доира вакиллари ўртасида В2В шаклидаги музокаралар уюштирилди.

Жумладан, Гуандун провинциясида йирик озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, мева сабзавот бозорига эгалик қиладиган "Jiangnan group" компанияси раиси Йе Цанжиан билан учрашув ўтказилди.

Унда товуқ панжалари ва гуруч қолдиқларини экспорт қилиш ва компания бозорларининг бирида савдо-уйини очиш, шунингдек, "Jiangnan group" компанияси раҳбарияти ва мутахассисларининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, тадбиркорлар иштирокида Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Гуандун провинциясига экспорти имкониятларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Икки томонлама тақдимотлар ва B2B учрашувлар натижасида "Jiangnan group" компаниясига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

 

Донгуан шаҳрида ўтказилган "China International Food and Ingredients Expo & China International Pre-made Food Industry Expo" кўргазмасида Ўзбекистон экспорт маҳсулотлари стенди ташкил этилди. Унда Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш этилди. Тадбир доирасида Хоразм вилояти тадбиркорлари ва Донгуан компаниялари раҳбарлари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар уюштирилди.

Шантоу шаҳрида ўтказилган "Ўзбекистон–Хитой" савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида Шантоу шаҳар мэри Цзэн Фэнбао бошчилигида шаҳар расмийлари ва 40 дан ортиқ компания раҳбарлари қатнашди. Музокаралар натижасида бир қатор келишувларга эришилди.

Гуаньси провинциясида ҳам Хоразм вилояти инвестициявий имкониятлари, экспорт салоҳияти тақдимотлари ва тадбиркорлар ўртасида B2B ҳамда G2B форматидаги учрашувлар уюштирилди.

Музокаралар сўнггида Хоразм вилоятида экспорт ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришдилар.  

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 946

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 379

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 012

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 492

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.