currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ҳуқуқ

calendar

25.11.2026

eye

109

Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бермаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ваколатли органларга ўз вақтида хабар бермаган мансабдор шахслар ва ходимларга жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Мазкур ҳужжат ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг олдини олиш, давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш, айниқса, хотин-қизлар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган.

Таъкидланишича, 2025 йилда 536 та эрта туғуруқ ҳолати «e-material» ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳамда улар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмаган.

Қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни янги 188⁵-модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар бериш мажбурияти юклатилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимлари ички ишлар органлари ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига белгиланган тартибда хабар бермаганлик учун жаримага тортилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Улашиш: