currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий аудит қандай бўлиши керак?

Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?

Ҳуқуқ

calendar

28.01.2026

eye

196

Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?

Халқаро ва хорижий тажриба

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2026 йил 27 январь куни Тошкент шаҳрида хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича гвардия, ички ишлар ҳамда фавқулодда вазиятлар идоралари ўртасидаги ҳамкорлик етарли эмаслиги, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчиликка қарши кураш бўйича аниқ натижалар кўринмаётгани қайд этилди. Наркожиноятчилик ва уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашда наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш бўйича қатъият етишмаслиги, шунингдек чет элда фаолият юритаётган жиноий тузилмаларга барҳам беришдаги сусткашликлар алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга, республика миқёсида жиноятчиликнинг ҳудудлар кесимидаги ҳолати ташвишли эканлиги келтирилди. Хусусан, 208 та туман ичида Чилонзор оилавий зўравонлик, талончилик ва безорилик, Юнусобод босқинчилик бўйича етакчи ўринда турибди, ўтган йили Яшнобод ва Мирободда қотиллик, Олмазорда тан жароҳати, Шайхонтоҳурда талончилик ҳолатлари энг кўп қайд этилган. Пойтахтда ушланган уюшган жиноий гуруҳлар таркибида 259 нафар “оғир” тоифадаги ёшлар ва спортчилар борлиги таъкидланди. Синтетик наркотикларнинг 95 фоизи интернет орқали тарқатилиб, тўловлар криптовалютада амалга оширилаётгани, кибержиноятлар турлари 18 тадан 62 тага етгани, коррупсияцвий схемалар бўйича 4,2 триллион сўм зарар аниқланиб, 1,3 триллион сўми ундирилгани ва 55 нафар шахс қамоққа олингани ҳуқуқ-тартибот тизимида тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатиб берди.

Ушбу вазиятда адлия тизимини кучайтириш алоҳида устувор вазифа сифатида белгиланди. Хусусан, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятида аниқланаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш, бошқарув ва ички назорат механизмларини такомиллаштириш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш тизимини жорий этиш биринчи навбатдаги чора сифатида белгиланди. Мазкур механизм ҳуқуқбузарликларни фақат оқибатлари билан эмас, балки уларни келтириб чиқараётган институтсионал сабаблар орқали баҳолаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳисобдорлик ва шаффофликни тизимли равишда кучайтиришга хизмат қилиши кўзда тутилмоқда.

Ҳуқуқий аудит нима?

Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд. Жумладан, 2016 йил 11 апрельдаги “Парламент назорати тўғрисида” ги Қонунга кўра, парламент назорати Олий Мажлис томонидан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг Конститутсия, қонунлар ҳамда парламент қарорларини ижро этиш бўйича фаолиятини сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан баҳолашга қаратилган. 2001 йил 29 августдаги “Прокуратура тўғрисида” ги Қонунда эса прокурор назорати прокуратура органлари томонидан қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан олиб бориладиган марказлашган ҳуқуқий назорат сифатида белгиланган. Шунингдек, 2018 йил 12 апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жамоатчилик назорати фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан давлат органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлашга қаратилган ижтимоий назорат шаклидир.

Мазкур назорат механизмларини тўлдирувчи ва чуқурлаштирувчи алоҳида восита сифатида ҳуқуқий аудит майдонга чиқади. Ҳуқуқий аудит – бу давлат органлари, жумладан ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини қонунийлик, конституциявий принциплар, инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва институционал самарадорлик нуқтаи назаридан комплекс ва тизимли баҳолаш механизмидир. Унинг асосий эътибори алоҳида ходимларнинг хатосига эмас, балки идоранинг ички қоидалари, бошқарув услуби, назорат тизими ва амалиётида мавжуд бўлган тизимли камчиликларни аниқлашга қаратилади.

Ҳуқуқий аудитнинг бошқа назорат шаклларидан асосий фарқи шундаки, у жазолашга йўналтирилмаган. Парламент назорати муайян ишлар ва процессларга аралаша олмаса, прокурор назорати аниқланган қонунбузарликлар юзасидан мажбурий чоралар кўришга қаратилган, жамоатчилик назорати эса мажбурий ҳуқуқий хулосалар чиқара олмайди. Ҳуқуқий аудит эса ушбу механизмлардан фарқли равишда ҳуқуқбузарликларнинг илдиз сабабларини аниқлаш, бошқарув ва ички механизмларни такомиллаштириш орқали қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳисобдорлик ва шаффофликни кучайтириш ҳамда жамоатчилик ишончини оширишга хизмат қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти стандартлари

БМТнинг Гиёҳвандлик ва Жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларида ҳуқуқий аудит ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини қонунийлик, инсон ҳуқуқларига мувофиқлик ва ҳисобдорлик нуқтаи назаридан баҳолашга қаратилган ички ва ташқи назорат механизмлари тизими сифатида талқин қилинади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятида ҳисобдорлик ва ҳуқуқий аудит масалалари UNODCнинг Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳисобдорлиги тамойиллари (Law Enforcement Accountability Principles), Полиция фаолиятининг ҳисобдорлиги, назорати ва ҳалоллиги бўйича қўлланма (Handbook on Police Accountability, Oversight and Integrity) каби ҳужжатларида акс этган.

Аудит жараёни нафақат индивидуал хатти-ҳаракатларни, балки ҳуқуқбузарликларга олиб келаётган институтсионал сабабларни аниқлашга, интизомий ёки жиноий жавобгарлик чораларини тавсия этишга ҳамда келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун сиёсат ва амалиётни такомиллаштиришга хизмат қилиши лозим. Шу боис БМТнинг Гиёҳвандлик ва Жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳуқуқий аудитни самарали политсияц ҳисобдорлиги тизимининг марказий элементи сифатида кўради. Шу билан бир қаторда ҳуқуқий аудитни қонунчилик, тренинг, статистика, мустақил назорат органлари ҳамда жамоатчилик иштироки билан узвий боғлиқ ҳолда амалга оширишни тавсия этади.

АҚШ тажрибаси

АҚШ тажрибасида ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш АҚШ Адлия департаменти (The United States Department of Justice) томонидан амалга ошириладиган паттерн ор праcтиcе инвестигатион шаклида олиб борилади. Паттерн ор праcтиcе инвестигатион – бу ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан конституциявий ҳуқуқларнинг якка ҳолатда эмас, балки тизимли ва такрорий равишда бузилишини аниқлашга қаратилган текширувдир. Мазкур аудитнинг мақсади алоҳида ходим хатосини эмас, балки идоранинг ички қоидалари, бошқарув услуби ва амалиёти қонунбузарликка олиб келаётганини аниқлашдан иборат.

Pattern or practice investigation аудити махсус қонун ҳужжати (34 U.S. Code § 12601 - Cause of action) асосида шахсларнинг коньститутсиявий ҳуқуқлари ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тизимли равишда бузилаётгани тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда бошланади. Текширув жараёнида ички норматив ҳужжатлар, мажбурлов чораларини қўллаш амалиёти, интизомий назорат ва институт­сионал механизмлар ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланади. Натижада аниқланган қонунбузарликлар юзасидан мажбурий ислоҳот режаси белгиланади ва унинг ижроси суд назорати остида мониторинг қилинади.

Ferguson Police Department (Missouri) бўйича 2014 йилда Майкл Бровн билан боғлиқ воқеадан сўнг АҚШ Адлия департаментининг Фуқаро ҳуқуқлари департаменти (Civil Rights Division) томонидан pattern or practice investigation ўтказилган. Ушбу аудит ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятидаги алоҳида хато эмас, балки тизимли ва такрорий конституциявий ҳуқуқбузарликларни аниқлашга қаратилган механизм эканини яққол кўрсатди. Текширув натижалари полиция томонидан шахс ёки транспорт воситасини қонунда белгиланган аниқ ҳуқуқий асос бўлмасдан тўхтатиш, куч ишлатиш, ирқий камситиш ва ички назоратнинг самарасизлиги ягона амалиёт сифатида шаклланганини тасдиқлади.

Буюк Британия тажрибаси

Буюк Британияда ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш мустақил ва институтсионал назорат механизми асосида амалга оширилади. Мазкур ваколат махсус ташкил этилган Қирол номидан фаолият юритувчи Политсия ва ёнғин-қутқарув хизматлари инспексияцси (His Majesty’s Inspectorate of Constabulary and Fire & Rescue Services)га юкланган. Инспексия политсияц ҳамда ёнғин-қутқарув хизматлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини текширади, мониторинг қилади ва бу ҳақда расмий ҳисоботлар тайёрлайди. Бунда асосий мақсад ушбу идоралар фаолиятини такомиллаштиришга рағбатлантириш саналади. Инспексия Англия, Уэлс ва Шимолий Ирландиядаги барча политсияц тузилмаларини текширади.

Шунингдек тегишли ҳукумат таклифига биноан Британиянинг денгизорти ҳудудлари ва Қироллик қарам ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини, бундан ташқари ҳудудий бўлмаган хизматлар, махсус агентликлар ҳамда халқаро политсияц тузилмаларининг фаолиятини ҳам баҳолайди. Аудит жараёнида ички сиёсат, куч ишлатиш ва мажбурлов чораларини қўллаш амалиёти, бошқарув ва интизомий назорат тизимлари ҳамда фуқаролар ҳуқуқларининг таъминланиш даражаси ҳуқуқий ва институционал жиҳатдан баҳоланади. Текширув якунлари бўйича тайёрланган ҳисоботлар очиқ эълон қилинади, аниқланган камчиликлар юзасидан мажбурий тавсиялар берилади.

Қирол номидан фаолият юритувчи Политсия ва ёнғин-қутқарув хизматлари инспексияцси томонидан ўтказилган PEEL 2023–2025 инспексияцси доирасида Англия ва Уэлсдаги 43 та полиция кучи самарадорлик, натижадорлик ва қонунийлик мезонлари асосида баҳоланади. Хусусан, Лондон шаҳри политсияцси фаолияти бўйича жиноятларни қайд этиш даражаси жуда юқори бўлиб, барча жиноятлар бўйича 96,3 фоизни, зўравонлик жиноятлари бўйича 96,4 фоизни ва жинсий жиноятлар бўйича 98,2 фоизни ташкил этгани аниқланган. Шунингдек жиноятларни 24 соат ичида рўйхатга олиш кўрсаткичи 2019 йилдаги 75 фоиздан 2024-йилда 94 фоизга етган. Полиция ходимлари томонидан шахс ёки транспорт воситасини тўхтатиш ва тинтувдан ўтказиш (stop and search) чораларининг 93,4 фоизида асосли сабаблар қайд этилган. Бу Инспексия томонидан полиция фаолиятини очиқ статистик кўрсаткичлар асосида доимий назорат қилиш ва институтсионал такомиллаштиришга йўналтирилганини яққол кўрсатган.

Хулоса

Юқоридаги таҳлил шуни кўрсатадики, ҳуқуқий аудит ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолияти устидан мавжуд парламент, прокурор ва жамоатчилик назоратини инкор этмайди, балки уларни институтсионал жиҳатдан тўлдирувчи ва чуқурлаштирувчи тизимли механизм сифатида намоён бўлади. Халқаро тажриба, хусусан БМТ стандартлари, АҚШ ва Буюк Британия амалиёти ҳуқуқий аудитнинг жазолашга эмас, балки ҳуқуқбузарликларнинг илдиз сабабларини аниқлаш, бошқарув ва ички назорат механизмларини такомиллаштириш ҳамда қонун устуворлигини барқарор таъминлашга қаратилганини тасдиқлайди.

Шу нуқтаи назардан, ҳуқуқий аудитни Ўзбекистонда жорий этиш адлия тизимини кучайтириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятида ҳисобдорлик ва шаффофликни ошириш ҳамда жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бизнинг фикримизча, ҳуқуқий аудитнинг ҳуқуқий асослари “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тўғрисида”ги Қонунда аниқ белгиланиши, Адлия вазирлигининг мазкур йўналишдаги ваколатлари норматив жиҳатдан мустаҳкамланиши ва аудит натижалари асосида институционал ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари жорий этилиши зарур.

Рахимов Мирёқуб,
Тошкент давлат юридик университети
Бизнес ҳуқуқи ва суд ҳимояси факультети 
Тадқиқот маркази раҳбари

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
779

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


8-январ 2026, 06:06
771

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
737

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
711

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.