Life Style
15.09.2026
501

Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги қошидаги “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан болалар ва ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
Мазкур ўйинлар орқали болалар ҳуқуқий билимларини оддий, қизиқарли ва интерактив шаклда етказиш, уларда ҳуқуқий соҳага нисбатан қизиқиш уйғотиш ва уни кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айлантириш мақсад қилинган.
Хусусан, "Ҳуқуқ билимдони" ўйини ўқувчи ёшларда Конституция, меҳнат, фуқаролик, оила ҳуқуқи, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик соҳалари бўйича умумий билимларга эга бўлишга кўмак беради.

Шунингдек, "Ҳуқуқий лото" ўйинида иштирокчиларга ҳуқуқий вазиятлар расмлар кўринишида тасвирланган карточкалар тақдим этилади.
Ўйин умумий гуруҳ тарзида ўйналади. 5 та асосий мавзу, ҳар бир мавзуга 20 тадан, умумий — 100 та савол бўлади.
Жамоа иштирокчилари қопчадаги рақамланган шарикларни танлашади ва шу шарикка тегишли бўлган саволларга жавоб беришади. Масалан, иштирокчи қопчадан 3 рақамдаги шарикни танлайди. Бунда 3-мавзудаги "Ҳуқуқ ва мажбуриятлар" бўлимига оид саволга жавоб беради. Шу тариқа ким мавзу доирасида энг кўп саволга жавоб берса, шу жамоа ғолиб саналади.
Ушбу ўйинлар 7 ёш ва ундан катта ёшдаги болалар ҳамда катталар учун ҳуқуқий билимларни содда ва тушунарли шаклда етказиш, уларни қизиқарли ва интерактив усуллар орқали ҳаётий жараёнларга сингдириш ҳамда узоқ муддатга эсда қолишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур лойиҳа келажак авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларни ҳуқуқий маданиятга эга ва ижтимоий масъулиятли фуқаро сифатида шакллантиришга хизмат қилувчи муҳим ташаббус ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.