currencies image

12 038,68 UZS

15,78

usd

currencies image

14 044,32 UZS

18,40

eur

currencies image

146,62 UZS

1,87

ru



АсосийЯнгиликларҲуқуқий маданият ва ижтимоий ўзгаришларда миграциянинг роли

Ҳуқуқий маданият ва ижтимоий ўзгаришларда миграциянинг роли

Тармоқда нима гап?

calendar

07.10.2025

eye

75

Ҳуқуқий маданият ва ижтимоий ўзгаришларда миграциянинг роли

Бугунги глобаллашув даврида ҳар ким кундалик эҳтиёжларини қондириш, қолаверса, муносиб турмуш тарзини кечириши учун муайян яшаш ва иш жойига эга бўлиши талаб этилади. Ҳар бир инсон ўз ҳаёт йўлини ўзи белгилаб, хоҳ у туғилган жойида, хоҳ бошқа давлатда бўлсин, таълим олиб, сўнг касбий фаолиятини амалга оширади. Агар шахс нуфузли олий ўқув юртларида ўқишни истаса, бошқа давлатга таълим олиши учун вақтинчаликка чиқиши мумкин. Ёки кимдир кўпроқ даромадга эга бўлиш, турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида чет элга бориб, маълум вақт мобайнида ишлаб келиши мумкин. Фуқароларнинг муайян мақсадларда бошқа давлатларга вақтинчаликка ёки доимий яшаш учун кетиши эса миграция деб аталади.

Дастлаб, миграция тушунчасини таҳлил қиладиган бўлсак, “Миграция” атамаси лотинча “мигратио” сўзидан олинган бўлиб, аҳолининг мамлакат доирасида бир жойдан бошқа жойга ёки бир мамлакатдан бошқа мамлакатга кўчиши ёки кўчириш маъноларини билдиради. Манбаларда қайд этилишича, ушбу атама илк маротаба 1332-йилда француз ҳуқуқшуноси Жан Вине томонидан лотин тилидан таржима қилинган “Тарихий ойна” номли асарида ишлатилган.  Демак, миграция деганда биз, бир жойдан иккинчи жойга, ёки бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга кўчишни тушунар эканмиз. Олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, миграциянинг бир қанча турлари ҳам мавжуд. Ушбу турларни таснифлашда эса қуйидаги олтита мезондан фойдаланамиз.

1. Босиб ўтилган муайян чегараларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолининг ташқи (халқаро, мамлакатлараро) ва ички (давлат ичидаги) миграция;

2. Мигрантнинг яшаш ёки туриш жойидаги вақтига кўрадоимий (қайтариб бўлмайдиган) ва вақтинчалик (шу жумладан, узоқ ва қисқа муддатли) миграция;

3. Давлатнинг мигрантлар оқимини шакллантиришдаги иштироки ва бошқа жойга ўтказиш ва бошқа жойга кўчириш жараёнида иштирокига кўра, мигрантларнинг ўз кучлари ва воситалари орқали амалга ошириладиган мустақил миграция (ташкиллаштирилмаган, тартибсиз) ва ташкиллаштирилган миграция;

4. Мигрантларнинг кўчиб ўтиш хоҳишига кўра, ихтиёрий ва мажбурий миграция;

5. Мигрантнинг чегарадан ўтиши ва мамлакатда бўлишининг қонунийлигига кўра қонуний ва ноқонуний миграция;

6. Мақсадига кўра, иқтисодий (меҳнат, тижорат фаолияти), ижтимоий (ўқиш, никоҳ, оилани бирлаштириш), сиёсий (бошпана), экологик (иқлим шароитининг ўзгариши, экологик вазият) миграция.

Энди эса миграция ҳуқуқининг манбаларига тўхталиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Манбалар деганда биз, муайян ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи қоидаларни тушунишимиз мумкин. Масалан, Меҳнат ҳуқуқининг асосий манбайи Меҳнат кодекси ҳисобланади. Миграция ҳуқуқининг манбалари икки турга бўлинади. Булар халқаро (халқаро келишувлар, одатлар, суд қарорлари) ва миллий (давлат ичидаги қонунчилик нормалари, одат, суд претседенти ёки суд амалиёти) манбалар ҳисобланади. Энг аввало, миллий манбалардан бири ҳисобланган мамлакатимиз бош қомусида миграция масаласи шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бобида келтириб ўтилганини айтишимиз мумкин.

Конституциямизнинг 32-моддасига мувофиқ, қонуний асосларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга эканлиги, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно эканлиги, бундан ташқари, ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно эканлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистонга тўсқинликсиз қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатланган. Демак, ушбу норма орқали шуни айта оламизки, мамлакатимиздаги ҳар бир шахс хоҳлаган вилоятга ёки мамлакатга бориши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб келишда ҳам эркин экан. Энди эса халқаро ҳужжатларга тўхталиб ўтадиган бўлсак, энг аввало, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини айтиб ўтишимиз мақсадга мувофиқ саналади. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эркин ҳаракатланиш, ҳар қандай мамлакатни тарк этиш, бошқа мамлакатларда бошпана излаш ва бошпанадан фойдаланиш каби бир қатор миграция ҳуқуқлари ўз аксини топганлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, миграция жараёнларини шартномалар орқали ҳам тартибга солиш бўйича бир қатор тарихий мисолларни ҳам келтириб ўтишимиз мумкин. Буларга 1648-йилдаги Вестфалия сулҳи, Халқаро меҳнат ташкилотининг 1949-йилги меҳнаткаш-мигрантлар тўғрисидаги 97-сонли конвенцияси, 1969-йилги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси, 1984-йилдаги Қочоқлар тўғрисидаги Картахен декларацияси ва бошқа шартнома ва келишувларни мисол сифатида айтишимиз мумкин.

Энди эса бевосита миграциянинг жамиятга ижобий ва салбий жиҳатларини кўриб чиқамиз. Дастлаб, салбий жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

Мамлакат аҳолисининг камайишига сабаб бўлиши. Миграция натижасида кўплаб фуқаролар бошқа мамлакатга ишлаш ёки ўқиш учун чиқиб кетиши натижасида мамлакатда демографик ўзгаришлар кузатилади ва бунинг натижасида тайёр ишчи кучидан давлат маҳрум бўлади.

Масалан, мамлакатимизда таълим олиш, тиббий хизматларидан фойдаланиш бепул. Шахс вояга етгунига қадар унинг ўсиб-улғайишини давлат ўз зиммасига олган. Бунинг натижасида эса, вояга етган шахс ўз мамлакатида меҳнат қилиб, жамият тараққиётига ҳисса қўшиши лозим. Аммо буни ўрнига чет элга ишлаш учун кетадиган бўлса, давлатнинг шунча йил ушбу фуқарога қилган ғамхўрликлари ўзини оқламаслиги мумкин. Шундай экан, тайёр ишчи кучининг ўзга давлатларга кетиб қолиши давлат учун салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Одам савдоси қурбонларининг кўпайиши. Мигрантлар чет давлатга қонуний йўл билан чиқишлари учун бир қанча босқичларни босиб ўтиши ва бунинг натижасида ҳам маблағ, ҳам вақт сарфлашларига тўғри келади. Шу туфайли, кўплаб фуқаролар ноқонуний йўл билан кетишга ҳаракат қилишади. Натижада, уларни иш билан та’минлашни ва’да қилган шахслар, аслида, одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар бўлиб чиқадилар ва уларнинг қурбонига айланишади. Ушбу жиҳат эса мигратсияцнинг салбий тарафига мисол бўла олади.

Хорижий тилларни билмаслик. Манбаларда келтирилишича, меҳнат мигрантларининг аксарият қисмини ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар ташкил қилади. Содда қилиб айтганда, “қора ишчилар” оғир меҳнатларни бажариш учун бошқа мамлакатга вақтинча ёки доимий яшаш учун чиқишади. Бундан ташқари, бораётган мамлакатидаги аксарият аҳоли сўзлашадиган тилни ҳам билмасликлари уларга бир қанча қийинчиликларни келтириб чиқаради. Масалан, қилмаган айби учун жиноий жавобгарликка тортилиши, судда иштирок этганда ҳам хорижий тилни билмаганлиги учун ўзини ҳимоя қила олмаслиги натижасида жавобгарликка тортилиш ҳоллари амалиётда кўплаб учрамоқда.

Бошқа мамлакатлар қонунчилигидан хабардор бўлмаслик. Ҳар бир шахс бошқа давлатга муайян мақсадларда чиқмоқчи бўлса, энг аввало, ушбу мамлакатнинг қонунчилиги билан танишиб чиқиши лозим бўлади. Негаки, ўз ватанида амал қилган қонун бошқа мамлакатнинг қонунчилигига мос келмаслиги, ўз давлатида жиноят ҳисобланмаган хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бошқа мамлакатда жиноят ҳисобланиши мумкин. Юқорида айтилганларга амал қилмаган кўплаб мигрантларнинг бошқа давлат қонунчилигини билмай бузиб қўйиш ҳолатлари уларнинг ушбу мамлакатдан депорт бўлишига ҳам олиб келмоқда.

Мигрантлар фарзандларининг таълим-тарбия олишдаги муаммолари. Биламизки, узоқроқ ёки бутунлай муддатга бошқа мамлакатга кўчиб келган мигрантлар ўз оила аъзоларини ҳам ўзлари билан олиб келишади. Фарзандларини мактабга ёки мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш зарурати ҳам вужудга келади. Мана шу жараёнда мигрантларнинг фарзандларида адаптация жараёнлари қийин кечиши мумкин. Негаки, умуман ўзгача муҳит, менталитет ва одамлар олдида ўзларини қандай тутишни ҳам билмай қолишлари мумкин. Бу ҳам мигратсияцнинг салбий жиҳатларидан бирига мисол бўла олади.

Энди эса мигратсияцнингижобий жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. Улар қуйидагилар:

Мигрантларнинг илғор хориж тажрибаларини ўрганиши, малакали мутахассис бўлиб етишиши. Миграциянинг ушбу ижобий тарафи таълим олиш мақсадида бошқа мамлакатга борган шахсларга тегишлидир. Дунёнинг нуфузли университетларидаўқиш орқали нафақат билимни ошириш, балки дунёқарашни кенгайтириш, ушбу давлатнинг тарихий тараққиётини билиш, маданиятини ўрганиш мумкин. Таълим босқичлари ўз ниҳоясига етганидан сўнг ўз мамлакатига қайтиб келган шахс у ерда олган билимларини ҳамда тажрибасини ўз мамлакатида ҳам татбиқ этиши мумкин бўлади. Бу ҳам мамлакат ривожига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

Мамлакатга чет эл инвеститсияцсининг кириб келиши.Меҳнат мигрантлари хорижда ўз меҳнат фаолиятларини амалга оширишлари жараёнида ўз оиласига пул жўнатиши натижасида мамлакатга чет элдан маблағ кириб келишига эришилади ва бу ҳам ижобий жиҳатлардан бири сифатида қаралади. Агарда ушбу мигрантлар чет элда ўз фаолиятини самарали йўлга қўядиган бўлса, кейинчалик ўз мамлакатида ҳам замонавий технологияларни олиб келган ҳолда хориждаги ҳамкасблари билан шартнома орқали катта лойиҳаларни амалга оширишига шароит яратилади. Шу ва бошқа бир қанча мигратсияцнинг ижобий жиҳатларини келтириб ўтишимиз мумкин.

Энди эса ҳуқуқий маданият ва ижтимоий ўзгаришларда мигратсияцнинг рольини муҳокама қиламиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, мигратсияцнинг жамият тараққиётидаги ўрни жуда катта. Унинг жамият ҳаётига ижобий ва салбий таъсирларини юқорида бирма-бир кўриб чиқдик. Миграциянинг ҳуқуқий маданиятдаги рольини айтадиган бўлсак, бирор шахс бошқа мамлакатга кетишдан олдин ушбу давлатнинг қонунчилигини ўрганиб чиқиши мумкин. Бу ҳам ҳуқуқий билимларнинг ошишига, энг илғор тажрибаларни ўз мамлакатига татбиқ қилишига замин яратади. Ижтимоий ўзгаришлардаги мигратсияцнинг рольини айтадиган бўлсак, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, мигрантлар оила аъзолари билан кўчиб келган тақдирда фарзандлари ушбу мамлакатда таълим олишни давом эттиради ва бунинг натижасида, улар энг тажрибали ва билимли устозлардан билим олишлари мумкин. Бундан ташқари, энг малакали тиббий хизматлардан ҳам фойдаланишлари мумкин. Миграциянинг ҳуқуқий маданият ва ижтимоий ўзгаришлардаги шу ва бошқа бир қанча ижобий жиҳатларини кўришимиз мумкин. Салбий жиҳатларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, фарзандлар яхши таълим олишлари мумкин, аммо ота-онанинг аксарият вақти ишда ўтиши туфайли фарзанд тарбияси билан шуғулланишга имконияти бўлмайди ва натижада, фарзандаларининг ўша давлат менталитети билан улғайишига олиб келади.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг кўплаб фуқаролари Россия давлатида меҳнат мигранти сифатида фаолият юритмоқда. Россиянинг “Прайм” иқтисодий ахборот агентлиги “Уюшган ҳолда ишга ёллаш дастури орқали 106 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан та’минланди” сарлавҳали мақолани э’лон қилди. Нашрда қайд этилишича, Тошкентда “МДҲ ягона меҳнат бозорини қуриш коньтекстида миграция сиёсатини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Маълум қилинганидек, тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази томонидан “Петербург мулоқоти” форуми билан ҳамкорликда ташкил этилди. “Россиялик ҳамкорлар билан биргаликда Россияда қурилиш, коммунал хўжалик, транспорт каби соҳаларга уюшган ҳолда ишга ёллаш бўйича 97 та келишув имзоланган”, – дея Ўзбекистон Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев сўзларидан иқтибос келтирилган нашрда. Шунингдек, мақолада, 50 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Россиянинг “Лукойл”, “Газпром”, “Русал”, “КамАЗ”, “АвтоВАЗ” корхоналари ва Татаристондаги “Алабуга” иқтисодий зонаси ҳамда йирик логистика компанияларига ишга жойлаштирилгани таъкидланган.

Хулоса қиладиган бўлсак, миграциянинг жамият ҳаётига бир қанча ижобий ва салбий жиҳатлари билан таъсир қилишини кўришимиз мумкин. Умуман олиб қараганда, шахс бошқа мамлакатга қай мақсадда бормасин, ўзи учун тажриба орттиради, дунёқараши кенгаяди, янги дўстлар орттиради, энг асосийси, янги билимларни эгаллайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасида аксарият инсонлар ноқонуний миграция орқали бошқа мамлакатга ишлаш учун кетишади ва натижада одам савдоси қурбонига айланиб қолишади. Аммо улар қонуний мигратсияцни танласалар, ката харажатлар қилишга тўғри келади.

Таклифим шундан иборатки, қонуний йўл билан миграция қилиш тартиб-таомилини соддалаштириш, харажатларни кескин қисқартириш лозим. Негаки, Конституциямизда давлат ўз фуқаролари ҳуқуқларини ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳимоя қилишни, уларга ғамхўрлик кўрсатишни таъминлайди. Ушбу норманинг амалий ифодаси сифатида қонуний мигратсияцни амалга ошириш тартиб-таомилини соддалаштириш яхши самара беради ва кўплаб жиноятларнинг олди олинади.

Малика Эралиева,
Тошкент давлат юридик университети Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчи ёрдамчиси

Улашиш: