currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларХусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Хусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон

calendar

27.12.2023

eye

1 296

Хусусий боғчада қўпол ҳаракатлар қилиб, боланинг қўлини чиқариб юборган тарбиячига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Болалар омбудсманига фуқаро N.Sh. 2023 йил 17 ноябрда Яккасарой туманида жойлашган хусусий таълим мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси K.Gʻ нинг 2021 йилда туғилган ўғли Л.А га нисбатан қўпол ҳаракати натижасида боланинг қўли билагидан чиқиб, унга жиддий шикаст етганлиги ҳақида мурожаат этган.

Ўтказилган терговга қадар текшируви давомида тайинланган тиббий экспертиза юзасидан 2023 йил 18 декабрь куни берилган хулосага кўра, Л.А га оғирлик даражаси бўйича ўртача оғирликдаги тан жароҳатлари етказилган.

Бунинг асосида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, энага ёрдамчиси Gʻ.K. хатти-ҳаракатлари билан касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик яъни, ўз касбига бепарволик ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли баданга ўртача оғир шикаст етказишда ифодаланган жиноят содир этганлиги юзасидан айбланувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: