Ўзбекистон
10.07.2024
299

Юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий сектор улуши йилдан йилга ортиб бормоқда.
Бу бир томондан аҳолига тиббий хизматдан фойдаланишда кенг танлов имкониятини тақдим этса, бошқа томондан хизматлар сифатини ҳам яхшилайди. Энг асосийси, бу – давлат тиббиёт муассасаларига тушадиган юкламанинг сезиларли даражада камайишига хизмат қилади.
Айтиш лозимки, соҳада яратиб берилган шарт-шароитлар туфайли бугунги кунда мамлакатимиздаги хусусий тиббиёт муассасаларида 130 та тиббий ихтисосликнинг 18 та йўналишида юқори технологияли ва мураккаб жарроҳлик операциялари бажарилмоқда.
Хусусий секторга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан травмотология ва ортопедия, акушерлик ва гинекология, кўз микрохирургияси, урология ва кардиология каби ихтисосликлар бўйича тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
Шунингдек, имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни нодавлат тиббиёт муассасаларида даволаниш харажатлари Давлат суғурта жамғармаси томонидан қоплаб берилмоқда.
Қолаверса, 36 та муассаса 91 та автотранспорт воситалари билан ўз тез тиббий ёрдам хизматига эга.
Таъкидлаш керак, айни пайтда тиббиётнинг мазкур секторида 16 минг 365 нафардан зиёд шифокор, қарийб 25 минг 500 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатмоқда.
Яқин келажакда мазкур йўналишда:
✅ янги нодавлат тиббиёт муассасаларини ташкил этишда халқаро стандартларни жорий этиш;
✅ хусусий секторда тиббий хизматлар сифатини ошириш, “хавфсиз тиббиёт” принципини амалиётга татбиқ қилиш;
✅ тиббий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш;
✅ соҳада сифат кўрсаткичларини янада ошириш кўзда тутилган.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.