currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲужжатларни сохталаштириш жиноят

Ҳужжатларни сохталаштириш жиноят

Ҳуқуқ

calendar

16.10.2024

eye

3 738

Ҳужжатларни сохталаштириш жиноят

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддасида ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган. 

Унга кўра, "Сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш" ижтимойи ҳафвли ҳаракатлари жиноят деб топилган.

Мазкур жиноятни содир этганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу жиноятнинг иккинчи қисмида эса нисбатан оғирлаштирувчи қуйидаги ҳаракатлар баён этилган:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан ттил бириктириб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, ушбу модданинг аҳамиятли жиҳати шундаки қонун чиқарувчи ушбу модданинг учинчи қисмида мустақил таркибли жиноятни киритиб ўтган бўлиб, "Ҳужжатларнинг қалбаки эканлигини била туриб ундан фойдаланиш" учун жавобгарлик белгиланган.

Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этган шахс  базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёки икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Улашиш: