currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКиберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналиши мусобақа ғолиблари рағбатлантирилади

Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналиши мусобақа ғолиблари рағбатлантирилади

Life Style

calendar

07.03.2026

eye

18

Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналиши мусобақа ғолиблари рағбатлантирилади

2026 йил 3 март куни “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилиши белгиланди.

Ушбу ҳужжат ҳарбий соҳада замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ёш ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал ва техник салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ташаббус бўлди.

Мусобақалар киберспорт, дрон технологиялари, робот технологиялари йўналишларида 3 та босқичда ўтказилиши кўрсатиб ўтилди.

Унга кўра, биринчи босқич — вазирлик ва идораларда ҳар йили август ойида «Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги» ички мусобақаси;

иккинчи босқич — ҳар йили октябрь ойида «Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги» мусобақаси;

учинчи босқич — ҳар йили декабрь ойида «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси ўтказилади.

1-босқичда ғолибликка эришган жамоанинг ҳар бир аъзоси бир йўла тўланадиган 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги билан тақдирланади.

2-босқичда муваффақиятга эришган жамоанинг ҳар бир аъзоси бир йўла тўланадиган 30 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубогига эга чиқади.

3-босқичда ғолиб чиққан жамоанинг ҳар бир аъзоси бир йўла тўланадиган 50 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири кубогига лойиқ кўрилади.

Мудофаа вазирлиги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.

Мусобақада иштирок этувчи ҳамда саралаб олинган ҳарбий хизматчилар ҳисобини юритиш мақсадида хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ягона электрон реестр жорий этилиши кўрсатилган.

Хулоса қилиб айтганда, Қуролли Кучларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари бўйича спорт турларини ривожлантириш:

ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширади;

замонавий уруш шароитига мос кадрлар тайёрлашга хизмат қилади;

инновацион фикрлаш муҳитини шакллантиради.

Бу йўналишларни тизимли равишда ривожлантириш миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва рақамли армия концепциясини амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 667

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
1 010

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
849

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


13-феврал 2026, 07:46
648

Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?

Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.