Ўзбекистон
30.09.2023
1 447

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, Сергели туманида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида аҳолининг зарар кўрган уй-жойларини тиклаш ишлари давом этмоқда. Бу ишларнинг барчаси аҳоли учун БЕПУЛ амалга оширилмоқда. Бироқ, мураккаб вазиятдан фойдаланиб, аҳолидан пул ундириш ниятида бўлган шахслар мавжудлиги аниқланган. Улар ҳукумат томонидан бепул амалга оширилаётган ишлар учун фуқаролардан пул сўраб, уларнинг соддалигидан фойдаланмоқда. “Ҳурматли жабр кўрган юртдошлар! Барча ишлар сиз учун бепул равишда бажарилмоқда, ноинсоф шахсларнинг гапларига ишониб, алданиб қолманг!”, дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Ҳуқуқий билимлар сари етакловчи лойиҳа
Марказ томонидан ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган инновацион лойиҳа - 14 турдаги ҳуқуқий ўйинлар ишлаб чиқилди.
ГМО: дастурхондаги хавфми ёки замонавий қишлоқ хўжалиги технологияси?
Генетик модификациянинг ўзи маҳсулотни автоматик равишда зарарли қилмайди.
Сергелидаги портлашдан сўнг 4 киши қамоққа олинди
Маълум қилинишича, ёнғин содир бўлган омборхонада катта миқдорда кимёвий моддалар, қурилиш ва бошқа маҳсулотлар белгиланган талабларга риоя қилинмасдан аралаш ҳолда сақлаб келинган.
Портлашдан зарарланган уйларни таъмирлаш учун ишлатилган пуллар тийин-тийинигача айбдорлардан ундирилади – Бош вазир матбуот котиби
Сергелидаги портлаш туфайли аҳоли уйларига етказилган зарарнинг давлат ҳисобидан қоплаб берилаётгани турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу бўйича расмий изоҳ берилди.
Сергелидаги фожиадан репортаж
Ҳодиса оқибатида жабрланган хонадон эгалари hudud24.uz билан суҳбатда воқеа тафсилотларини сўзлаб беришди.
Сергели туманидаги ёнғиндан зарар кўрганларга моддий ёрдам кўрсатилади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинди.