Ҳуқуқ
14.02.2025
359
Биламизки, фуқароларнинг алимент, банкдан олинган кредитлар, коммунал ёки бошқа мажбурий тўловлари ўз вақтида тўланмагани бўйича судга мурожаат қилинганида, қарзни ундиришни мажбурий ижрога қаратиш тўғрисида қарор чиқарилади. Мажбурий тартибда ундириш шахснинг мол-мулкига, ишлаётган бўлса унинг ойлик иш ҳақига қаратилиши мумкин. Қарздор тўловни кечиктириш, камайтириб тўлашга уриниш ҳолатлари кузатилса, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилади. Шундай ҳолат бир йил ичида такрорланганида унга нисбатан жиноий жавобгалик чоралари кўрилишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунининг 52-моддаси кўра, қарздорнинг мол-мулк ҳуқуқи бўйича унга тегишли бўлган яшаш учун ягона уй-жойига ёки улушдор бўлиб яшаётган уй-жойига (агарда ижро ҳужжатида уй-жой гаров сифатида кўрсатилган бўлса бундан мустано) ундирув қаратилмайди.
Давлат ижрочиси аризасига асосан, ундирув суд томонидан қарздорнинг ягона уйига (квартирасига) ёхуд уй ҳудудидаги алоҳида турган бинога ёки уйнинг муайян қисмига, агар суд уйни (квартирани), шу жумладан унга туташ ҳудудни қисмларга бўлиш мумкин, қарздор тасарруфида қолган қисми эса қарздор ва унинг оила аъзолари нормал турмуш кечириши учун етарли деб топган тақдирда, қаратилиши мумкин.
Лекин фақатгина нормал ҳаёт кечириши учун мол-мулки бўлган ва ҳеч қаерда ишламайдиган шахсларга нисбатан қандай йўл тутилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 апрелдаги қарори билан тасдиқланган Қарздор ва унинг оиласининг нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган уй анжомлари ва жиҳозлари, кийимлар ҳамда бошқа буюмлар рўйхати келтирилган. Унга мувофиқ ундирув:
Асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги ҳисобланган шахсларнинг:
— ягона чорваси ёки паррандасига;
— қорамол учун янги ем-хашак йиғиб олингунга қадар ёки яйловга чиқаргунга қадар (агар қорамолга ундирув қаратилмаган бўлса) ем-хашагига;
— навбатдаги экиш учун зарур бўлган уруғларига қаратилмайди.
Қарздор ва унинг қарамоғидаги шахслар нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган қуйидаги уй анжомлари, жиҳозлар, кийимларга:
— ҳар бир шахсга тегишли кийимларига;
— чойшаблар, ошхона ва емакхона жиҳозларига (қимматбаҳо металлардан тайёрланган, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлардан ясалган қадама нақшли буюмлар, шунингдек бадиий санъат қийматига эга бўлган буюмлари бундан мустасно);
— ҳар бир шахс учун мебель — биттадан каравот ва стул ёки курси, оила учун битта стол, битта шкаф ва битта сандиққа;
— болаларнинг жиҳозларига;
— ногиронлиги бўлган шахсларда фойдаланишда бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари ва протез-ортопедия мосламаларига қаратилмайди.
Қарздорнинг асосий машғулоти қишлоқ хўжалиги бўлса, янги ҳосилга қадар қарздор ва унинг оиласи учун зарур бўлган миқдорда озиқ-овқат маҳсулотларига, бошқа ҳолларда эса — қарздор оиласининг ҳар бири учун базавий ҳисоблаш миқдорида озиқ-овқатларга (пул маблағларига) ҳам ундирув қаратилиши мумкин эмас.
Шунингдек, қарздор ва унинг оиласи овқат тайёрлаши ва иситиш мавсуми мобайнида уй-жойини иситиши учун зарур бўлган ёқилғига ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.
Фазлиддин Насруллаев,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади
Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.
Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.
Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?
Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.