Тармоқда нима гап?
11.12.2025
412

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш – бу боланинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида суд томонидан қўлланиладиган чоралардан бири ҳисобланади.
Оила кодексига кўра, ота-она ёки улардан бири қуйидаги ҳолларда мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилиниши мумкин:
1. Болани боқишдан бош тортиб, алимент тўламаса. Яъни, болага моддий ёрдам бериш мажбуриятини бажармаганлар;
2. Болани туғруқхона, шифохона, тарбия муассасаси ва шу каби муассасалардан олиб кетмаса ва бунга ҳеч қандай узрли сабаб бўлмаса;
3. Ота-оналик ҳуқуқини нотўғри ишлатса. Масалан, болани ҳақорат қилса, қийнаса, урса-сўкса, руҳий босим ўтказса ёки бошқа шафқатсиз муносабат қилса;
4. Ичкиликка ёки гиёҳвандликка қаттиқ берилиб кетган бўлса, яъни доимий равишда истеъмол қилса ва бу болага салбий таъсир қилаётган бўлса;
5. Боланинг ёки турмуш ўртоғининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир этса.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.