currencies image

12 724,84 UZS

15,11

usd

currencies image

14 223,83 UZS

32,80

eur

currencies image

137,11 UZS

2,03

ru



АсосийЯнгиликларКимларга маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас?

Кимларга маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас?

Ҳуқуқ

calendar

19.09.2024

eye

76

Кимларга маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас?

Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — 30 суткагача муддатга қўлланилади.

Маъмурий қамоққа олиш жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, шунингдек ҳарбий комендант ёки ички ишлар органи бошлиғи томонидан белгиланади.

Кимларга маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас?

  1. Ҳомиладор аёлларга;
  2. 3 ёшгача боласи бўлган аёлларга;
  3. 14 ёшгача бўлган боласини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга;
  4. 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
  5. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
  6. Ҳарбий хизматчилар ва йиғинга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек ички ишлар органларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига мансуб шахсларга.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
4 410

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
2 974

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


21-август 2024, 12:46
1 469

Ўзбекистонда ресторан ва кафеларга ўзларига туташ майдонларда ёзги террасага рухсат берилади

ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.


24-август 2024, 11:07
1 448

Президент Мустақиллик байрами муносабати билан қатор соҳа вакилларини мукофотлади

"Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Президент фармони эълон қилинди.