currencies image

12 929,92 UZS

20,11

usd

currencies image

13 496,25 UZS

9,34

eur

currencies image

146,25 UZS

3,72

ru



АсосийЯнгиликларҚимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Ҳуқуқ

calendar

19.02.2025

eye

142

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Ўзбекистон Республикасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги Қонунига асосан, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Қонунга кўра, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.

Қонуннинг 33-моддасига кўра Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузганлик учун тадбиркорлик субъектларига қуйидаги молиявий санксиялар қўлланилади:

1. Ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир етганда - қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилмасдан, заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солинади.

2. Бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир етганлик учун - қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 219-моддасига асосан Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ёки таркибида шундай металл ҳамда тошлар бўлган буюмларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш чоғида қабул қилиб олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, уларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўплаш ҳамда Давлат фондига топшириш қоидаларини, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузиш маъмурий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади. Ушбу модданинг санциясида мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган.

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.

Дилмурод Маматмуротов,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ходими 

Улашиш:

Бошқалар

27-январ 2025, 12:29
1 272

Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт

Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.


1-феврал 2025, 11:26
1 189

Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади

Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.


4-феврал 2025, 06:36
903

Мулкдор бўлмаган шахс кўчмас мол-мулкка эгалик ҳуқуқини олиши мумкинми?

Фуқаролик кодексининг 187-моддасига кўра, мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади.


3-феврал 2025, 11:44
782

Уй-жойни ижарага олувчининг қандай муҳим ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд?

Уй-жойни ижарага бериш шартномасига биноан ижарага берувчи, яъни уй-жойнинг мулкдори ёки у ваколат берган шахс ижарага олувчига уй-жойда яшаш учун уни ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланишга топшириш мажбуриятини олади.