Life Style
12.01.2024
576
ХХI асрда борган сари китоб ўқиш даражаси тушиб кетмоқда. Одамлар китоб тугул икки сатр матн ўқимаётган, қисқа видеолар билан миясини тўлдириб, китобни ўзидан узоқлаштираётган бир пайтда, мутолаа қилишни истайдиган, бироқ диққатини жамлай олмасдан, қисқа видеолар қурбонига айланаётганлар учун Hudud24.uz китоб ўқиш одатини шакллантиришга ёрдам берадиган амалий маслаҳатлар беради.
Тавсиялар букблогер Маҳин Нурсаидова томонидан тақдим этилмоқда.
1. Энг яхши дўст
Китоб ўқиш нафақат билим олиш, балки мафтункор оламларга шўнғиш, дунёқарашни кенгайтириш ва ижодкорликни ривожлантириш учун энг яхши воситалардан ҳисобланади. Бироқ китоб ўқишни доимий машғулотга айлантириш ва мутолаани одат қилиш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Шундай экан, биринчи навбатда китобнинг қизиқарлилик даражасига қараш мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Энг яхши китобни танланг
Ўқимай туриб, қандай қилиб қизиқарлилигини аниқлаш бўйича ўтган мақоламизда келтириб ўтган эдик. Тўғри китобларни танлаш сифатли мутолаада жуда муҳим ўрин тутади. Сизни қизиқтирган мавзулар ёки эътиборингизни тортадиган жанрлар бўйича китобларни қидиринг. Тавсияларни ўқинг, янги муаллифлар ва китоблар серияси ҳақида хабардор бўлинг, турли йўналишларни ўрганинг. Китоблар ҳис-туйғуларни уйғотса ва ўзига жалб қилса, ўқишни севиб қолиш эҳтимоли сезиларли даражада ошаверади.
3. Доимий ўқиш тартибини яратиш
Ўқиш учун бемалол вақт ажрата оладиган фурсатни топиш. Бу эрталаб ёки кечқурун, ётишдан олдин ёки тушлик пайтида бўлиши мумкин. Ушбу даврни муқаддас ўқиш даври сифатида белгиланг ва уни мунтазам қилинг. Аста-секин миянгиз бу вақтга ўрганиб қолади ва уни автоматик равишда ўқиш билан боғлайди. Бу яхши самара келтиради. Албатта, ҳамма ишингизни ташлаб, мутолаага югуринг, демоқчи эмасмиз. Бироқ баъзида Канада чегарасига етволиш учун ҳам китоб ўқиш керак бўлади.
4. Қулай ўқиш муҳитини яратиш
Ўзингизни хотиржам ҳис қиладиган қулай ўқиш майдони яратинг. Бу қулай стул, юмшоқ диван, боғдаги қулай бурчак ёки ҳатто полдаги гилам бўлиши мумкин. Қулайлик учун ёқимли ёруғлик ва ёстиқ ёки адёл билан лампалар қўшинг. Бу атмосфера сизни дам олишга ва ўқишга шўнғишга ёрдам беради.
5. Ўқиганларингиз ҳақида гапиринг
Дўстларингиз билан ўқиган китобларингизни муҳокама қилинг, китоб клублари ёки ўқиш форумларига қўшилинг. Фикрлар, тавсиялар ва шарҳлар алмашинуви ўқиганингизни яхшироқ тушунишга ва янги, қизиқарли асарларни топишга ёрдам беради. Бундай муҳокамалар сизнинг мотивациянгиз ва интеллектуал рағбатингизни ҳам оширади. Бир қанча ўзингизга мос китобхон дўстлар билан танишасиз. Интернет асрида китобнинг қадри бир оз тушган бўлса-да, бутун дунё ҳали ҳам китобхонлик платформаларда бирлашмоқда.
6. Технология ресурсларидан фойдаланиш
Бугунги кунда ўқишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб технологик ресурслар мавжуд. Электрон китоблар, аудиокитоблар, электрон кутубхоналар, мобил иловалар – буларнинг барчаси смартфон ёки планшетда мавжуд. Ўзингиз учун энг қулай форматни танланг ва ундан кундалик ўқиш тартибингизда фойдаланинг. Улар, албатта фойда келтиради, бугун бўлмаса, эртага.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.