currencies image

12 741,02 UZS

16,92

usd

currencies image

14 062,26 UZS

63,33

eur

currencies image

134,38 UZS

0,68

ru



АсосийЯнгиликларҚизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Ўзбекистон

calendar

13.03.2024

eye

106

Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган ҳуқуқбузарга чора кўрилди

Жорий йилнинг 10-март куни Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Яшнобод тумани бўлими давлат инспекторлари ҳамда Янгиобод бозори маъмурияти томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. 

Рейд бозорда Қизил китобга киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш мақсадида амалга оширилди. Тадбир давомида фуқаро С. A. томонидан бир бош чўл бургути сотилаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг беш баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. 

Aйни дамда бургутга Тошкент ҳайвонот боғида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Саломатлиги тўлиқ тиклангач, табиат бағрига қўйиб юборилади. 

Маълумот учун, чўл бургути заиф, қисқариб бораётган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, ТМХИнинг Қизил рўйхати ва CITECнинг II  иловасига киритилган. Уни овлаш тақиқланган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
13 234

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
6 407

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 126

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


13-сентябр 2024, 07:23
1 354

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.