currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБолалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади?

Болалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади?

Ҳуқуқ

calendar

25.06.2025

eye

452

Болалар боғчасига имтиёзли навбат кимларга тақдим этилади?

Бугунги кунда, мактабгача таълим муассасаларига фарзандларини жойлаштириш мақсадида, ота оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўзлари яшаётган ҳудуддаги ягона давлат интерактив хизматлари марказларига бориб ариза асосида мурожаат қилишлари керак бўлади. Сабаби, болаларни ўзлари яшайдиган ҳудуддаги боғчаларга жойлаштириш учун ягона давлат интерактив хизматлари марказлари орқали навбатга қўйиш амалиёти жорий қилинган. Шунингдек, Болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш бўйича, ариза онлайн шаклда ҳам берилиши мумкин. Бу жараёнда ота оналар қуйидаги ишларни амалга оширишади:

1. Аризачи YIDXPда рўйхатдан ўтади, ариза шаклини тўлдиради ва ваколатли органга юборади.

2. Ваколатли орган болани боғчага навбатга жойлаштириш ҳақида хабарнома юборади.

3. Бола 3 ёшга тўлгач ҳамда тегишли навбат келгандан сўнг йўлланма шаклланади ва YIDXP орқали аризачига юборилади.

Ўз навбатида, таъкидлаб ўтиш керакки, фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига жойлаштиришга навбатга қўйиш бўйича, айрим тоифадаги шахсларга имтиёзлар тақдим этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йилдаги 319-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, қуйидаги тоифадаги шахсларга бу борада имтиёзлар тақдим этилади:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

● кўп болали оилаларнинг болалари;

● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

● «Аёллар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

● талабалар ва педагогларнинг болалари;

●акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

●кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

Бунда имтиёзли рўйхатга киритилган болаларга илгари тақдим этилган имтиёзлар уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб туради.

Имтиёзли рўйхат бўйича болаларни қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

Жорий йилнинг 31 майига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 177

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 139

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


9-июн 2026, 12:36
715

Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби

Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.


8-июн 2026, 08:10
636

Мерос ҳуқуқи: билиш муҳим бўлган қоидалар ва амалий тавсиялар

Мерос иши ҳар бир шахс ва оила яхши билиши керак бўлган ҳуқуқий масалалардан бири ҳисобланади.