currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКонституцияда қандай экологик нормалар белгиланган?

Конституцияда қандай экологик нормалар белгиланган?

Ўзбекистон

calendar

04.12.2025

eye

336

Конституцияда қандай экологик нормалар белгиланган?

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари замонавий ҳуқуқий давлат барпо этишда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида экологик хавфсизлик, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва фуқароларнинг соғлом атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқи мустаҳкамлаб қўйилган. Асосий қонунда белгиланган ушбу экологик нормалар нафақат табиатни муҳофаза қилиш, балки жамият ва инсон саломатлиги учун қулай шароит яратишга қаратилган ҳуқуқий кафолатлар тизимини шакллантиради.

Қандай экологик ҳуқуқлар белгиланган?

Конституциянинг 49-моддасида ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи мавжудлиги белгиланган. Шунингдек, қуйидагилар:

- давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши;

- шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши.

- давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши;

- давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш, минтақани ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш юзасидан чоралар кўриши белгилаб қўйилган.

Қандай мажбуриятлар бор?

Конституциянинг 62-моддасига кўра, фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар.

Шунингдек, 66-моддасида мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак деб белгиланган.

Табиий ресурслар ҳимояси қандай таъминланади?

Конституциянинг 68-моддасига мувофиқ, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Ер қонунда назарда тутилган ҳамда ундан оқилона фойдаланишни ва уни умуммиллий бойлик сифатида муҳофаза қилишни таъминловчи шартлар асосида ва тартибда хусусий мулк бўлиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиишмиз мумкинки, Конституциядаги экологик нормалар нафақат табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, балки фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини кафолатлаш, давлатнинг экология соҳасидаги стратегиясини белгилаш ва экологик маданиятни оширишга хизмат қилади. Ушбу нормаларнинг мавжудлиги миллий қонунчилик, давлат органлари фаолияти ва экологик сиёсатни ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

7-январ 2026, 05:23
687

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


25-декабр 2025, 05:29
574

«Келажак» марказлари қандай ташкилот ва уларнинг вазифаси нималардан иборат?

«Келажак» марказлари кўп тармоқли бўлиб, у фаолият юритадиган ҳудуднинг ўзига хос хусусияти йўналишларида тўгараклар ташкил этади.


8-январ 2026, 06:06
535

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
514

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.