Ўзбекистон
13.11.2024
1 107

#Meningkonstitutsiyam
Конституциянинг 1-моддасида, Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган, суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатдир. Унда “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” атамалари бир хил маънони англатиши таъкидланган.
Суверен давлат деганда – Ўзбекистоннинг умумий ва ажралмас мустақиллик белгиси. Бу давлатнинг ички ва ташқи сиёсатда тўлиқ мустақил эканлигини англатади.
Демократик давлат – инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайдиган, миллат, тил, дин, эътиқод, ижтимоий ҳолат ва сиёсий қарашларидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратадиган давлатни тушуниш мумкин.
Ҳуқуқий давлат – фаолияти фақат Конституция ва қонунларга асосланган, давлат органлари ва мансабдор шахслар қонун устуворлигига амал қилиб, халқ манфаатларини ҳимоя қилишини билдиради.
Ижтимоий давлат – ҳар бир инсон учун фаровон ҳаёт даражаси, сифатли таълим, кафолатли тиббий хизмат, муносиб меҳнат шароити ва ижтимоий ёрдам тизимини яратишга қаратилган давлат. Бу жамиятда ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва адолатли имкониятлар яратишга хизмат қилиши тушунилади.
Ўзбекистонни дунёвий давлат сифатида белгилаш – дунёвий тараққиёт, турли дин ва мазҳаблар ўртасида бағрикенглик ва тотувликни мустаҳкамлашга, диний бирлашмаларнинг мустақил фаолият юритишига, дин ва эътиқод эркинлигини таъминлашга хизмат қилишини англатади.
Конституциямизнинг бошқа барча нормаларида юқоридаги санаб ўтганимиз — барча принципларни рўёбга чиқаришга қаратилган механизмлар ва кафолатлар мустаҳкамланган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.