currencies image

12 739,99 UZS

24,57

usd

currencies image

14 256,05 UZS

65,64

eur

currencies image

136,83 UZS

0,17

ru



АсосийЯнгиликларКонституциянинг аудиокитоби яратилди

Конституциянинг аудиокитоби яратилди

Ўзбекистон

calendar

01.05.2024

eye

114

Конституциянинг аудиокитоби яратилди

Ўзбекистонда аҳолининг кенг қатлами билан бир қаторда имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интерактив юридик адабиётларга талаб юқори эканлиги ҳам ўз-ўзидан аён.

Шу боис, Ўзбекистон «Адолат» СДП томонидан яратилган Бош қомусимизнинг аудио­китоб шаклдаги варианти аҳолининг барча қатлами учун Конс­титуциямиз нормаларининг мазмун-моҳиятини қулай, осон тарзда тушуниш, эслаб қолиш имкониятини яратиши билан аҳамиятли.

Партия Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг ташаббуси асосида яратилган мазкур аудиокитобда бир қатор соҳа мутахассислари ва партия фаолларининг таклиф ва тавсиялари ҳам ўз аксини топган.

Қолаверса, муҳаррир Ислом Ҳамроев, режиссёр Ҳожиакбар Расулов ҳамда соҳир овоз соҳиби Навфал Болтаевлардан иборат ижодий жамоа ҳамкорлигида тайёрланган аудиокитоб юртдошларимиз, жумладан ёшларимизнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш, иш, ўқиш ва кундалик ҳаётда Конституциямизнинг муҳим нормаларини самарали ўрганиш имкониятини яратади. Энг муҳими, ушбу ташаббус орқали имконияти чекланган фуқароларимизнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Эндиликда мазкур аудиокитобни кенг оммага етказиш мақсадида қатор давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, олий ва ўрта таълим муассасалари, имконияти чекланганлар билан ишлаш жамиятлари ва, албатта, Миллий кутубхона тизимидаги ахборот ресурс марказларига етказиш ҳамда ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда тақдимот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Улашиш:

Бошқалар

19-сентябр 2024, 14:21
12 986

Уй-жой учун субсидия олиш тартиби: муҳим 7 саволга жавоб

23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.


11-сентябр 2024, 11:32
5 715

“Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида хотин-қизлар муаммоларни ҳал этиш тизими йўлга қўйилади

2024 йил октябрь ойидан бошлаб “Xotin-qizlar.uz” платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилиб, муаммоларни ўрганиш модули орқали аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича “маҳалла - туман - вилоят - республика” даражасида ҳал этилиши тизими йўлга қўйилади.


24-сентябр 2024, 13:17
2 027

Иш вақти ҳақида муҳим 8 саволга жавоб

Ходимга қисқартирилган иш вақти қўлланилганда унинг иш ҳақи камайтирилмайди.


5-сентябр 2024, 07:40
1 505

Фамилиямни ўзгартирмоқчиман. Исм, ота исмини ўзгартириш тартиби қандай?

Айрим ҳолларда йигит-қизларнинг исмим ўзимга ёқмаяпти, деган гаплари эшитилиб туради. Хўш, исмни ўзгартириш тартиби қандай? Фуқаролик кодексининг 19-моддасида: фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.