Ўзбекистон
14.12.2024
455

2024 йил 6 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисда Конституциявий суд Ҳукумат ва масъуллар олдига бир қатор ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича жиддий талабларни қўйди. Хусусан:
– Конституцияни ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастурини қабул қилиш, Асосий қонунимизни ўрганишни болалар боғчасидан бошлаш;
– шахснинг ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарларини сир сақлашга бўлган ҳуқуқини чеклашни, уй-жойда тинтув ўтказишни фақат суд қарорига асосан амалга оширишга оид нормаларни қисқа фурсатларда Жиноят-процессуал кодексига киритиш;
– шахснинг сукут сақлашга оид конституциявий ҳуқуқларини жиноят процесси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишда таъминлаш;
– вазирлик ва идораларнинг низомларини қайта кўриб чиқиб, уларда Конституцияни амалга ошириш бўйича ушбу ташкилот масъул бўлган вазифа ва функцияларини аниқ белгилаб қўйиш;
– кам таъминланган шахсларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг конституциявийлигини текшириш бўйича мурожаатларини Конституциявий судда кўриб чиқишда давлат ҳисобидан юридик ёрдам тақдим этиш;
– инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чекловчи чораларни жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда конституциявий талабларга риоя этиш;
– барча йирик қурилиш ишларида хавфсизлик кафолатларини ҳамда қурувчи ташкилотлар фаолияти устидан назоратни кучайтириш, реновацияга оид муносабатларни қонун даражасида тартибга солиш;
– тергов ва суд жараёнида вақтинча тергов ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларга байрам кунларида озиқ-овқат, кийим-кечак киритиш, тоза ҳавода сайр қилиш, яқин қариндошлари ва адвокатлари билан учрашувга рухсат берадиган тизимни жорий этиш;
– товар ва хизматларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларга сўзсиз риоя этиш;
– халқаро шартномаларнинг Конституцияга мувофиқлигини аниқлаш механизмларини очиб бериш;
– тергов судьяси ваколатларининг қонуний асосларини яратиш чораларини тезлаштириш;
– бошқа шахслар манфаатларида берилган даъволар бўйича давлат божини тўлаш масаласида ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этиш.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Кўзгудаги ҳақиқат: болангиз нима кўраяпти?
Бугуннинг ёшлари учун асосий овунчоқ ва таъбир жоиз бўлса, “нажот” бўлаётган интернетда эса, ҳамма нарса бор – яхши ҳам, ёмон ҳам...